Флори неврология ва руҳий соғлиқни сақлаш институти (AҚШ) олимлари SARS-CoV-2 коронавируси Паркинсон касаллигининг ривожланишига туртки бўлганлигини аниқладилар. Тадқиқотчилар CОVID-19 пандемияси келажакда миллионлаб одамларга таъсир қилиши мумкин бўлган неврологик касалликларнинг кенг тарқалишига олиб келади, деган хавотирда. Бу ҳақда Journal of Parkinson’s Disease журналида чоп этилган мақолада хабар берилган.
Тадқиқотчилар вирусли инфекция марказий асаб тизимида яллиғланишни келтириб чиқариши ва миянинг кейинчалик ҳаётдаги неврологик ҳодисага кескинроқ жавоб беришига сабаб бўладиган "икки карра" гипотезасини ҳақида маълумот беришди. Ушбу ҳодиса вирусли инфекция, пестицидга таъсир қилиш ёки оддий қариш бўлиши мумкин. Бундай ҳолда ғайритабиий асаб реакцияси пайдо бўлиб, Паркинсон ёки шунга ўхшаш касалликка олиб келади.
SARS-CoV-2'нинг нейротроп вируси эканлиги ҳақида далиллар тобора кўпайиб бормоқда, демак у мия тўқималарига кириб боради ва ҳалокатли таъсирга эга. Шунга ўхшаш ҳолат 1918 йилда грипп пандемияси пайтида ҳам кузатилган эди, ўшанда, испан гриппи тугаганидан беш йил ўтгач, дунёда Паркинсон касаллиги билан касалланиш деярли уч баравар кўпайган.
Сўнгги 20 йил ичида Паркинсон касаллиги билан оғриганлар сони икки баравар кўпайиб, уч миллиондан олти миллионга етди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.