ОКМК футзалчиси Тимур Бердиев автофалокатдан вафот этди

ОКМК футзалчиси Тимур Бердиев автофалокатдан вафот этди

Футзал бўйича ОКМК футзал жамоасининг 26 ёшли ўйинчиси Тимур Бердиев вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) матбуот хизмати хабар қилмоқда.

ЎФА Тимур Бердиевнинг вафоти муносабати билан марҳумнинг яқинлари ва оила-аъзоларига чуқур таъзия ва ҳамдардлик билдирган.

“Дарё” маълумотларига кўра, футзалчи 2021 йил 27 февраль, шанба куни Андижондан Тошкентга “Матиз” автомашинасида йўловчи сифатида қайтаётган бўлган. Қамчиқ довонида эса “Матиз”, “Нексия” ва “Тико” автомобиллари иштирокида йўл транспорт ҳодисаси рўй берган. ЙТҲ оқибатида Тимур Бердиев вафот этган. “Тико”да бўлган бир нафар йўловчи эса тан жароҳати олган. Ҳодисанинг бошқа тафсилотлари ҳозирча маълум эмас.

Тимур Бердиев 1995 йил таваллуд топган. Унинг футзалдаги фаолияти ҳаваскорлар лигасида бошланган ва “Ардус”, “Пахтакор” ва ОКМК футбол клублари сафида тўп сурган.

Профессионал футбол лигаси матбуот хизмати хабарига кўра, Бердиев 2021 йил қишки трансферлар ойнасида Бишкекнинг “Фарватер” жамоасига ўтиши режалаштирилган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!