Огоҳлик қўнғироғи: Японияда 13 ёшли қиз смартфон учун онасини ўлдирди

Огоҳлик қўнғироғи: Японияда 13 ёшли қиз смартфон учун онасини ўлдирди

Япониянинг Сидзуока префектурасида яшовчи ўн уч ёшли қиз смартфон туфайли онасини ўлдирди. Бу ҳақда NHK телеканали хабар берди.

Телеканал маълумотларига кўра, қотиллик 16 январь, душанбага ўтар кечаси содир бўлган. Оила аъзоларининг чақириғи билан етиб келган полиция иккинчи қаватда ётоқхонада онани қонга беланган ҳолда топди. Тез орада аёл вафот этди. Гувоҳлар қизга ишора қилган, шундан сўнг ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари болани сўроққа тутган. У онасини ўлдирганини тан олди.

Бола 14 ёшга тўлмаганлиги сабабли муаммоли ёки ёрдамга муҳтож оилалар фарзандлари билан ишлаш муассасасига жойлаштирилди. Сўроқ пайтида қиз онаси билан смартфон туфайли муаммоларга дуч келганини тан олди.

Полициянинг қайд этишича, у смартфондан фойдалангани учун онаси билан жанжаллашиб қолган ва у ухлаб қолганида онасига бир неча марта пичоқ урган.

P/s. Бу ота-оналар учун огоҳлик қўнғироғи бўлиши лозим. Болаларингизнинг смартфонларга қул бўлишига йўл қўйманг.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!