ОАВ: Обамада 2016 йилги сайловлар бўйича махфий режа бўлган

ОАВ: Обамада 2016 йилги сайловлар бўйича махфий режа бўлган

АҚШ собиқ президенти Барак Обама 2016 йилда президентликка номзод Дональд Трамп мағлуб бўлганида ва сайлов натижаларини қабул қилишдан бош тортган тақдирда, ўзига режа тайёрлаб қўйган, деб ёзмоқда New York Magazine Обаманинг икки нафар собиқ маслаҳатчиси - коммуникациялар бўйича собиқ ёрдамчи Женнифер Псаки ва унинг спичрайтери Бен Роудсга таянган ҳолда.

Обаманинг спичрайтер Бен Роудснинг журналга маълум қилишича, маъмуриятда ўша вақтда хавотирлар учун жиддий сабаблар бўлмаган, сабаби Хиллари Клинтон ғалаба қозонган тақдирда, Трамп сайлов натижаларини қабул қилмаган бўларди.

«Бу гипотетик вазият эмас эди. Ўшанда Трампнинг ўзи сайловолди кампаниясида бу ҳақда гапирди», - деди Роудс.

2016 йилги сайловларда Трамп сайловлар сохталаштирилиши мумкинлиги ҳақида ўз тахминларини очиқ билдирганди.

Хусусан, Обаманинг режасини яратишга Америка собиқ президентлари, республикачи конгрессменлар, юқори мансабдор шахслар ва ҳаттоки АҚШ собиқ давлат котиби Кондолиза Райс жалб этилган бўлиб, унда сайлов натижаларини тасдиқлаш орқали сиёсий инқирозни бартараф этишга уриниш назарда тутилган эди.

Тахминларга кўра, агар Трамп Клинтоннинг ғалабаси бўйича эътироз билан чиқса, унда улар натижани, шунингдек, АҚШ разведка ҳамжамиятининг «Россия аралашуви» Клинтонга эмас, балки Трампга ёрдам бергани ҳақидаги хулосаларини тасдиқлаши кўзда тутилган, дейилади материалда. Таъкидланишича, президентлик сайловларидан олдин айрим республикачилар Россиянинг аралашуви ҳақида Америка разведкаси брифинглари орқали яхши билган.

Россия АҚШ сайлов жараёнига аралашувни рад этиб келади.

Manba: kun. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!