ОАВ: Исроил Ғазо секторининг шимолий ва марказий қисмларини ўққа тутмоқда

ОАВ: Исроил Ғазо секторининг шимолий ва марказий қисмларини ўққа тутмоқда

Ғазо секторининг шимолий ва марказий қисмида Исроил ҳарбийлари ва Фаластин қаршилик кучлари ўртасида қуролли тўқнашувлар бўлиб ўтмоқда.

Бу ҳақда Ал Маядеен телеканали хабар бермоқда .

Унинг сўзларига кўра, Ғазо секторининг марказий қисмида “Фаластин қаршилик кўрсатиш ва босқинчи [Исроил] кучлари ўртасида шиддатли жанглар кетмоқда. Телеканал шунингдек, Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари самолётлари томонидан Ғазо секторининг шимолий қисмини бомбардимон қилгани ва ИД Фаластин анклавининг шимолий, марказий ва шарқий ҳудудларини оммавий артиллериядан ўққа тутаётгани ҳақида хабар беради.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!