"Нукус” аэропорти фаолияти юзасидан расмий хабар

"Нукус” аэропорти фаолияти юзасидан расмий хабар

Қорақалпоғистонда фавқулодда ҳолат жорий этилиши ва Президент фармони ижросини таминлаш мақсадида «Нукус» аэропорти фаолияти комендантлик соатларида вақтинчалик соат 21:00 дан 07:00 гача чекланади. Шу муносабат билан “Uzbekistan Airways” АЖнинг 2022 йил 3 июль куни Тошкент Нукус Тошкент йўналиши бўйича HY017/HY018 рейслари бекор қилинди.

4 июль куни бекор қилинган рейсларнинг барча йўловчилари Тошкент Нукус Тошкент йўналиши бўйича HY011/HY012 рейслари орқали етказилади. Авиакомпания йўловчиларни рейслар кечиктирилиши ҳақида хабардор қилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!