"Номимда кредит бор. Яна кредит олишим мумкинми?"

"Номимда кредит бор. Яна кредит олишим мумкинми?"

- Корхонамга 2 та машина олиш учун кредит олганман. 2 йилдан буён узилишларсиз ўз вақтида тўловларни амалга ошириб келмоқдаман. Кредитни иккиламчи ҳисоб рақамим очилган банкдан олганман. Ҳозирги кунда яна кредит олишим мумкинми?

- Банк қонунчилигида кредит олган корхоналарга мавжуд кредит қарздорликларини тўлиқ сўндиргунга қадар бошқа қўшимча кредит олиш бўйича тақиқ белгиланмаган.

Содда қилиб тушунтирадиган бўлсак, агар корхонангизнинг келгусида режалаштираётган пул оқимлари, шунингдек, корхонанинг молиявий ҳолати ва кредит тўлаш қобилияти шу пайтгача олган кредитлар ва янги олиниши режалаштирилган кредит учун етарли бўлса, яна кредит олишингиз мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!