Ниҳоят! “Реал” янги дарвозабон борасида келишувга эришди

Ниҳоят! “Реал” янги дарвозабон борасида келишувга эришди

Мадриднинг “Реал” клуби янги дарвозабон борасида келишувга эришди.

Зинедин Зидан туфайли бир қарорга кела олмаётган “Реал” президенти франциялик мутахассиснинг истеъфосидан кейин дарҳол янги дарвозабон топди. Эслатиб ўтамиз, “Реал”нинг шорт-листида Де Хеа, Куртуа, Ян Облак ва Алиссон Бекер каби вариантлар бор эди.

“El Mundo Deportivo” нашрининг ёзишича, “қироллик клуби” “Рома” посбони Алиссон Беккер борасида келишувга эришди. Айни дамда томонлар 25 ёшли посбоннинг трансфер нархи борасида музокара ўтказишмоқда. “Реал” Беккер учун 60 млн евро тўлашга тайёр, “Рома” раҳбарияти эса бу суммага яна 20 млн евро қўшилишини истаяпти. Катта эҳтимол билан Беккернинг трансферини “Реал” шу ҳафтада эълон қилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!