Нигериядаги кетма-кет портлашлар ўнлаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлди

Нигериядаги кетма-кет портлашлар ўнлаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлди

Нигериянинг шимоли-шарқидаги Борно штатида содир бўлган учта портлаш ва қуролли ҳужумлар натижасида дастлабки маълумотларга кўра, ўн киши ҳалок бўлди, яна 47 киши жароҳат олди. 

Маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг маълум қилишича, портлашлар ва қуролли ҳужумлар Майдугури, Гванж, Булабулин ва Калери шаҳарларида содир бўлган. Воқеа жойига қўшимча кучлар юборилди. 

Таъкидланишича, ҳужумлар «Боко Ҳарам» террористик ташкилоти томонидан амалга оширилган. 2009 йилдан бери 20 мингдан ортиқ киши ушбу экстремистик ташкилот қурбонига айланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!