Неймар ЕЧЛда Мессининг рекордини янгилади

Неймар ЕЧЛда Мессининг рекордини янгилади

ЕЧЛ чоракфиналидан ўрин олган «Аталанта»га қарши ўйинда «ПСЖ» футболчиси Неймар ўзига хос натижа қайд этди ва жорий мавсумда собиқ жамоадоши Лионель Месси ўрнатган натижани яхшилади.

Неймар «Аталанта»га қарши ўйинда 16 марта рақибларини алдаб ўтди. Бу жорий мавсумда ЕЧЛ рекорди ҳисобланади Бунгача энг яхши натижа Месси ва Инсиньега тегишли эди. Улар жорий мавсумда бир ўйинда 11 марта рақибни алдаб ўтишганди. Неймар улар ўрнатган рекордни биратўла 5тага яхшилаб қўйди.

ЕЧЛ чоракфиналидан ўрин олган учрашувда Неймар битта голга ассистентлик қилган бўлса, Шупо-Мотинг урган ғалаба голида ҳужумни бошлаб берди. «ПСЖ» ЕЧЛ яримфиналида «Атлетико» – «Лейпциг» ўйини ғолиби билан ўйнайди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!