Нетаняхунинг айтишича, ҲАМАС сулҳ битими доирасидаги барча таклифларни рад этган

Нетаняхунинг айтишича, ҲАМАС сулҳ битими доирасидаги барча таклифларни рад этган

Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати Ғазода ўт очишни тўхтатиш ва гаровга олинганларни алмашиш бўйича келишув доирасидаги барча таклифларни рад этди. Бу ҳақда Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху баёнотига таяниб , РИА Новости хабар бермоқда .

Нетаняхунинг сўзларига кўра, ҲАМАС АҚШ томонидан таклиф қилинган ва Исроил томонидан маъқулланган режага 29 та тузатиш киритишни талаб қилган , бу эса уни «ҳеч қандай маънодан маҳрум қилган».

Исроил бош вазирининг аниқлик киритишича, томонлар ўртасида том маънода ҳеч қандай нуқта, жумладан, гаровга олиш нисбати, Ғазо сектори ва Миср чегарасидаги Филаделфия йўлаги устидан Исроил ҳарбий назорати ва бошқа кўп масалалар бўйича келишув йўқ.

«Ҳамас ҳамма нарсани рад этди», деди Нетаняху.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!