Нетаняҳу Насруллоҳни "бош қотил" ва "Эрон ёвузлик ўқининг марказий двигатели" деб атади
Нетаняҳу Насруллоҳни "бош қотил" ва "Эрон ёвузлик ўқининг марказий двигатели" деб атади ҳамда Исроил "сон-саноқсиз исроилликлар" ҳамда кўплаб хорижликларнинг ўлимига масъул бўлган одам билан "ҳисоб-китоб қилганини" айтди.
Исроил бош вазири Ҳизбуллоҳ етакчисини ўлдиришга шахсан ўзи буйруқ берганини, бироқ сўнгги кунларда ҳаракатга берилган зарбалар ҳали ҳам етарлича эмаслигини билдирди.
Нетаняҳу ҲАМАСнинг 2023 йил 7 октабрдаги ҳужумларидан олдин Исроил жамиятининг орасида унчалик машҳур эмас эди. Бироқ Ғазо сектори ва айниқса Ливандаги ҳарбий операциясиялардан сўнг, Исроил аҳолисининг Нетаняҳуга нисбатан муносабати ўзгара бошлади.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).