Нега айрим шифокорлар рецептларни умуман тушунарсиз ва "гажак" қилиб ёзади?

Нега айрим шифокорлар рецептларни умуман тушунарсиз ва "гажак" қилиб ёзади?

Рецептдаги ёзувларни фақат "дорихона"чи тушунишини ҳисобга олсак, бу ўзаро ҳамкорлик қилиш учунми?

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 сентябрдаги 4438-сон қарорига мувофиқ:

Мулкчилик шакли ва идоравий мансублигидан қатъи назар тиббиёт ташкилотларида беморга рецептли дори воситаларини белгиланган тартибда рецептни расмийлаштирмасдан тайинлаш тақиқланади.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 121-сон (рўйхат рақами 3277-сон 01.07.2020) буйруғига мувофиқ:

Рецептда шифокорнинг фармацевт ходимга дори воситасининг:

халқаро патентланмаган номи, таркиби, шакли, уни тайёрлаш ва бериш ҳақидаги ёзма кўрсатмаси лотин тилида, дори воситаларини қўллаш усули эса давлат тилида кўрсатилиши шарт.

Зарур ҳолларда малакали таржимани таъминлаган ҳолда бемор тушунадиган бошқа тилда ёзилиши лозим.

Рецептда «Ичиш учун», «Маълум», «Қоида тариқасида» ва бошқа шу каби қисқартма сўзлардан фойдаланиш ман этилади.

Рецептда кўрсатилган маълумотлар аниқ ва тушунарли тарзда тўлдирилиши, унда ўчириш ва тузатишларга йўл қўйилмаслиги лозим.

Рецептда тайинланган дори воситаси бўйича тушунмовчилик келиб чиққан ҳолларда, рецептда кўрсатилган шифокорнинг телефон рақами орқали шифокор билан боғланиб аниқлик киритилиши мумкин.

Рецептда битта дори воситаси ёзилади. Рухсат этилган асосий рецептура қисқартмаларидан фойдаланилиши мумкин.

Рецепт беморни даволаниши учун керакли миқдорда берилади. Каттиқ ва сочилувчан дори моддалари граммларда (0,001; 0,5; 1,0), суюқ дори моддаларининг миқдори миллилитр, томчиларда кўрсатилади. Рецепт шифокор имзоси унинг шахсий муҳри билан тасдиқланади.

Дори воситалари берилгандан кейин рецепт дорихонада қолдирилади, рецепт йиртма корешоглари расмийлаштириб берилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!