Назарбоев Эрдоған билан Украинадаги вазиятни муҳокама қилди

Назарбоев Эрдоған билан Украинадаги вазиятни муҳокама қилди

Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев Aнталияда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған билан учрашди. Бу ҳақда биринчи президент сайтида хабар берилди.

Маълум қилинишича, Нурсултон Назарбоев Aнталияда бўлиб ўтган Дипломатик форумда иштирок этган. Форум иштирокчилари – давлат ва ҳукумат раҳбарлари, сиёсат арбоблари, дипломатлар, бизнес раҳбарлари, олимлар ва экспертлар “Дипломатияни қайта кўриб чиқиш” асосий мавзуси остида халқаро муносабатлар соҳасидаги кенг кўламли масалаларни муҳокама қилдилар.

Дипломатик форум доирасида Назарбоев Эрдоған билан музокаралар ўтказди. У Туркия президентига таклиф учун миннатдорлик билдириб, давом этаётган глобал геосиёсий ўзгаришлар шароитида тадбир муҳимлигини таъкидлади.

Эрдоған Назарбоевнинг Қозоғистон-Туркия муносабатларини ўрнатиш ва ривожлантиришга қўшган катта ҳиссасини қайд этди. Туркия Президенти Қозоғистон биринчи президентининг туркий дунё давлатларининг интеграция жараёнларини кенгайтириш ва чуқурлаштириш борасидаги фаолиятини юқори баҳолади.

Учрашувда томонлар халқаро кун тартибидаги энг долзарб масалалар юзасидан фикр алмашиб, Украинадаги ҳарбий можарони дипломатия йўли билан ҳал қилиш ва давлатлараро мулоқотни тиклаш бўйича олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар муҳимлигини таъкидладилар.

Низомжон Исломов тайёрлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!