Ўзбекистон Давлат филармониясининг «Наврўз» ашула ва рақс ансамбли 5-12 март кунлари Агридженто шаҳрида (Сицилия, Италия) бўлиб ўтган «Internazionale Del Folklore» 65-халқаро фестивалида муваффақиятли иштирок этди. Бу ҳақда «Дунё» АА хабар берди.
Албания, Арманистон, АҚШ, Болгария, Греция, Грузия, Испания, Италия, Ҳиндистон, Кения, Корея, Қирғизистон, Кот-д’Ивуар, Македония, Малайзия, Мексика, Полша, Сербия, АҚШ, Таиланд, Шотландия, Хорватия, Чили ва Япония каби 29 давлатдан 52 жамоа иштирок этган фестивалда «Наврўз» ашула ва рақс ансамбли фестивал Гран-присини қўлга киритди.
Ғолибларга мукофотни туризм, спорт ва кўнгилочар масалалар бўйича минтақавий маслаҳатчи Эльвира Амата, Агридженто мэри Франческо Мичике ва шаҳар префекти Мария Рита Коккиуфа топширди.
Қайд этиш жоизки, фестивал ташкил этилганидан буён Марказий Осиё давлатларидан бирорта жамоа ушбу маданий тадбирда иштирок этмаган. «Наврўз» ансамблининг иштироки Ўзбекистоннинг Италиядаги элчихонаси кўмагида ташкил этилди.
Жамоамиз фестивалда Ўзбекистон маданий меросининг элементи сифатида ЮНЕСКОнинг номоддий маданий мероси рўйхатига киритилган «Лазги» рақсини ижро этди.
Ўзбекистон номидан илк бор иштирок этган бадиий раҳбар ва бош хореограф Зарина Аҳмедова бошчилигидаги «Наврўз» ашула ва рақс ансамбли халқаро фестивалда асосий ўринни эгаллагани ўзбек миллий рақс санъатининг жаҳон маданиятида юксак эътирофининг яна бир ифодаси бўлди.
Ўзбекистон делегацияси билан Италияга келган Ўзбекистон халқ артисти Гулсанам Мамазоитова ҳам ўз қўшиқларини тақдим этди. Унинг қўшиқлари хорижлик томошабинларнинг меҳрини қозонди.
Тадбир ташкилотчилари ансамблнинг мусиқа ва қўшиқлари, ажойиб рақслари, ёрқин либослари Ўзбекистон маданий қадриятлари ва бой тарихий-маданий меросининг энг ёрқин ифодаси эканини қайд этишди.
«Наврўз» ансамблининг нуфузли халқаро фестивалдаги ушбу ютуғи халқимизнинг асрлар давомида шаклланган маданиятини жаҳон миқёсида кенг тарғиб этишга қўшган улкан ҳиссаси бўлди. Ушбу ютуқнинг меҳр-оқибат, ҳамжиҳатлик, инсонпарварлик, бағрикенглик, бунёдкорлик ва саховат тимсоли бўлган «Наврўз» байрами арафасида қўлга китилгани, икки ҳисса қувонарлидир.
Италиянинг «agrigentooggi.it» ва «comunicalo.it» онлайн нашрларида «Наврўз» ашула ва рақс ансамблининг ушбу фестивалдаги муваффақиятли иштирокига бағишланган мақолалар жойлаштирилди. Ўзбекистон санъат усталарининг чиқишлари, шунингдек, Youtu.be канали орқали ҳам намойиш этилди.
Эстония ҳарбий-денгиз кучлари ва НАТО авиацияси Болтиқ денгизида Россия портига йўл олган Габон байроғи остидаги нефть танкерини қўлга олишга уриниш қилди. Воқеа Фин қўлтиғи сувларида юз берди.
Истанбулда Украина билан ўтказилган музокарада Россия ўзининг асосий талабларини маълум қилди. Бу ҳақда Россия делегацияси вакили Владимир Мединский маълум қилди, деб хабар беради Clash Report.
Нашрнинг ёзишича, Москва ҳозирда Истанбулдаги музокараларнинг энг кам натижасига ҳам рози бўлиши мумкин. Чунки Россиянинг ҳозирги тактикаси АҚШни ҳаддан ташқари ғазаблантирмаслик учун тинчлик жараёнига тайёрлигини кўрсатишдан иборат.
Нашр мухбири маълумот беришича, Истанбулдаги музокараларда Россия делегацияси, жумладан Владимир Мединский, Украина томонига Харкив ва Суми областларини босиб олиш билан таҳдид қилган.
АҚШ 2025 йил охирига қадар Европа қитъасидаги ҳарбий контингентини қисқартириш бўйича музокараларни бошлайди. Бу ҳақда НАТОдаги АҚШ доимий вакили Мэттю Уитакер маълум қилди.
АҚШ президенти Доналд Трамп Саудия Арабистони, Қатар ва Бирлашган Араб Амирликларига (БАА) қилган ташрифлари натижасида Америка иқтисодиётига 12-13 триллион доллар миқдорида сармоя киритиш бўйича келишувларга эришилганини маълум қилди.
Нодавлат ташкилот ҳисоботига биноан, 2022 йил 24 февралдан буён Россия қуролли кучлари Украинанинг 25 та меҳмонхонасига 31 марта ҳужум қилган. Ушбу меҳмонхоналар асосан фронт чизиғига яқин ҳудудларда - Харков, Донетск, Днепропетровск, Одесса ва Киевда жойлашган.
Сотувчи М.О. фуқаро Р.М.га кучли таъсир қилувчи дори воситасини шифокор рецептисиз сотган вақтида ушланиб, ундан 13 турдаги дори воситалари ва тиббий буюмлар ашёвий далил сифатида олинган.
Президент Маҳмуд Аббос таъкидлашича, мамлакат ичкариси ва ташқарисидаги фаластинлик қочқинлар сони 7 миллион кишига етди. Бу ҳақда WAFA агентлиги хабар берди.
ТИВ матбуот котиби Георгий Тихий шундай деди: Путин Зеленский билан Истанбулда учрашиш ва урушни тўхтатиш бўйича жиддий музокара ўтказиш ўрнига, Россиядан фақат шахсий ҳақоратлар эшитилмоқда.
Европа Иттифоқи Ҳарбий қўмитаси раҳбари Роберт Бригер маълум қилишича, ҳозирда Европа Иттифоқида Россия нефтини ташиётган танкерларни ушлаб қолиш операциясини бошлаш учун етарли ресурслар мавжуд эмас.
Бу ҳақда Россия туроператорлари ассоциацияси директори Майя Ломидзе “Марказий Осиёга Uzbekistan Airways қанотларида” биринчи йиллик форумида айтиб ўтди.
Украина президенти Володимир Зеленский Россия назоратидаги вақтинча оккупация қилинган ҳудудлар бўйича ҳеч қандай юридик тан олиш бўлиши мумкин эмаслигини қатъий таъкидлади.
Швейцариянинг Кёниц коммунасида тезликни оширган ўрдак йўл камерасига тушиб қолди. Berner Zeitung нашри ёзишича, ҳудудда бундай ҳолат биринчи марта содир бўлаётгани йўқ.
Эстония ҳарбий-денгиз кучлари ва НАТО авиацияси Болтиқ денгизида Россия портига йўл олган Габон байроғи остидаги нефть танкерини қўлга олишга уриниш қилди. Воқеа Фин қўлтиғи сувларида юз берди.
Сўнгги ойларда Франция ва Европада криптовалюта бизнесининг таниқли шахслари ва уларнинг оила аъзоларини ўғирлаш ёки ўғирлашга уринишлар ҳақида хабарлар кўпаймоқда.
Хитой юани Пекин ва Вашингтон ўртасидаги ўзаро божларни камайтириш тўғрисидаги келишув натижасида бир доллар учун 7,20 даражадан ошиб, ярим йиллик энг юқори кўрсаткичга эришди.
АҚШ президенти Доналд Трампнинг Туркиядаги тинчлик музокараларида иштирок этиши Россия етакчиси Владимир Путиннинг у ерга ҳам ташриф буюришига қўшимча туртки беради.
Мария Захарова вакили бўлган Россия Ташқи ишлар вазирлиги Франция президенти Эммануел Макрон ва бошқа Европа етакчиларини Украина президенти Владимир Зеленский билан музокаралар учун Киевга сафари чоғида гиёҳванд моддалар истеъмол қилганликда айблади .
Шу билан бирга, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан қимор ўйинлари билан боғлиқ 4 302 та веб-ресурс ва қурол-яроғ савдосига оид 29 397 та ҳолат фош қилинган. Ушбу материаллар фаолияти чекланган ёки тўхтатилган.
Green Card-2025’да энг кўп ютуқни ўзбекистонликлар қўлга киритди. DV-2025 Diversity Visa Program ғолиблари статистикасини давлат кесимида эълон қилинди.
Дастлабки маълумотларга кўра, ёқилғи ортилган юк машинаси ағдарилиб, қарама-қарши йўлга чиқиб кетган. У ерда йўловчи автобуси ва енгил автомобиль билан тўқнашиб кетган.
Навбатдаги ҳолатда, пойтахтда вақтинча истиқомат қилиб келаётган 2004 й.т. хорижий фуқаро бошқа чет эт фуқаросининг ишончига кириб, унга Буюк Британия сохта фуқаролик паспортларини тайёрлатиб бериш имконияти борлигини айтади
“Репорт” нинг хабар беришича , бу ҳақда яҳудий давлати ташқи ишлар вазири Гидеон Саар Германия ташқи ишлар вазирлигининг янги раҳбари Иоган Вадефул билан Қуддусда бўлиб ўтган учрашувдан сўнг маълум қилди.