2020 йилнинг 15 декабрь куни 1969 йилда Нурота туманида туғилган "Сентоб" МФЙда яшовчи И.Т. туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, 2020 йилнинг 8 декабрь кунидан 13 декабрь кунига қадар бўлган вақт оралиғида, номаълум шахс унга тегишли бўлган Сентоб қишлоғи ҳудудида жойлашган мол отарига келиб, атрофда ўтлаб юрган, нархи 25 млн. сўмлик йигирма бош майда шохли молларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган. Ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида, туман ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тергов-суриштирув ишлари давомида ушбу жиноятни, аризачи И.Т.нинг ўз укаси, 1975 йилда туғилган, Нурота тумани "Сентоб" МФЙда рўйхатда туриб, ҳозирда Сирдарё вилояти "Сайхунобод" туманида яшовчи, муқаддам судланмаган, вақтинча ишсиз Ш.Т. содир қилганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ш.Т.га нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Кушнер бу ҳақда 19 ноябрь куни Берлинда Европа давлатлари етакчилари ва Украина президенти Владимир Зеленский иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида гапирди.
Сўнгги йилларда Тошкент шаҳрида аҳоли сони ва шаҳар инфратузилмаси кенгайиши билан жамоат транспортига, хусусан, метрополитенга бўлган талаб ҳам ортиб бормоқда.
"Луч" конструкторлик бюроси раҳбари Олег Коростеловнинг айтишича, жорий йилда бир неча юзта "Нептун" ракетаси ишлаб чиқарилади, бироқ уларнинг сони мингтага етмайди.
The Wall Street Journal'нинг хабар беришича, Доналд Трамп иккинчи муддатга Оқ уйга қайтганидан кейин ҳам Ким Чен Ин билан алоқаларни тиклашга уринишларни давом эттиряпти
Европа конституциявий ва инсон ҳуқуқлари маркази (ECCHR) Моссаднинг собиқ раҳбари Давид Барнеага қарши Ливанда содир этилган деб баҳоланаётган «ҳарбий жиноятлар» бўйича жиноий шикоят берди.
Хитой раҳбари Россия, АҚШ ва Хитой етакчилари иштирокидаги уч томонлама учрашувда ядровий қуролларни тақиқлаш ва уларни тўлиқ йўқ қилиш зарурлигини таъкидлади.
Ҳар бир манзилнинг ўзига хос таъми унинг тарихи, маданияти ва турмуш тарзини намоён этади. Яқинда эълон қилинган саёҳат тенденциялари ҳисоботига кўра, сўров қатнашчиларининг 82 фоизи маҳаллий ҳаётда бевосита иштирок этиш ўша халқ маданиятини чуқурроқ англашга ёрдам беришини таъкидлаган.