Навоий вилояти. Навоий вилоятида яшовчи 29 ёшли Зарина З., таниши 19 ёшли Рохатой Ў.,нинг бошпанасиз ва моддий жиҳатдан қийналиб қолганлигидан фойдаланиб, унга ўзи билан бирга яшаши ҳақида айтиб, ўзи вақтинча истиқомат қилиб келадиган уйга олиб келиб, у билан яшашини таклиф қилиб, шу йўл орқали фуқаролик паспортини қўлга киритиб, ўзига моддий жиҳатдан қарам бўладиган вазиятни юзага келтириб, моддий манфаат кўриш мақсадида, уни эркаклар билан жинсий алоқа қилишга мажбурлаб келаётганлиги юзасидан 2021 йилнинг 10 февраль куни вилоят ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-тадбир давомида, Навоий шаҳрида жойлашган “Гумбаз” номли кафеда тадбирга шартли равишда мижоз сифатида жалб қилинган шахсга Рохатой Ў.,ни 400.000 сўм эвазига 3 кун муддатга жинсий алоқа қилиши учун сотган вақтида, Зарина З., тадбир иштирокчилари томонидан ушланиб, 400 000 сўм пуллар ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Навоий вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Зарина З.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 135-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Дастлабки тергов жараёнида, Зарина З., айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилиниб, унга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Германиянинг Statista компанияси маълумотларига кўра, табиий захиралари қиймати бўйича энг бой мамлакат — Россия. Мамлакатнинг табиий бойликлари 75 трлн долларга баҳоланган.
Карло Анчелотти 2025 йил ёзида «Реал Мадрид»дан кетганидан сўнг, унинг ўрнини Хаби Алонсо (ҳозир «Байер»ни бошқармоқда) эгаллайди. Бу ҳақда Vprognoze.ru журналист Флориан Плеттенбергга асосланиб хабар берди.
Бошланган ҳафтада кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди. Ушбу ҳафтанинг бошида Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради.
Россия иттифоқчилари Украинага қарши урушда бевосита иштирок этганидан сўнг, Учинчи жаҳон уруши бошланди, деб ҳисоблайди Украинанинг Буюк Британиядаги элчиси, Украина Қуролли кучларининг собиқ бош қўмондони Валерий Залужний.
Россия президенти Владимир Путин Россия ҳудудига ATACMS ва Storm Shadow ракета зарбалари билан боғлиқ махсус мурожаатида Россия армияси Украинани энг янги ўрта масофали ракета тизимларидан бири - «Орешник» деб номланган ядросиз баллистик ракета билан урганини хабар қилди.
Украина президенти Владимир Зеленский сешанба куни Владимир Путин Кремлда қолса, Киев ўз ҳудудининг бир қисмини вақтинча Россия томонидан босиб олинишига рози бўлиши мумкинлигини айтди.
Россияни мағлуб этиш учун Киевга бугун урушнинг кейинги босқичи эмас, балки тегишли миқдорда юқори технологияли қуроллар керак, деди Украина президенти девони раҳбари маслаҳатчиси Михаил Подоляк.
АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти Конгрессга Украинанинг 4,65 миллиард долларлик кредитининг ярмини бекор қилишни режалаштираётганини айтди, деб хабар беради Bloomberg.
Smart Fast Stroy компанияси ўтган йили ташкил этилган бўлиб, у Мирзо Улуғбек туманидаги 1 гектар ер участкасини 48 млрд сўмга сотиб олган эди. (https://t.me/davletovuz/18544)
Жанубий Кореянинг Мудофаа таҳлили институти илмий ходими Чон Ген Чжунинг маълум қилишича, илгари бу генерал 200 мингга яқин кишидан иборат махсус куч бўлинмасига қўмондонлик қилгани ва Корея ярим оролида уруш бўлса, махфий топшириқларни бажариши керак бўлгани учун оммага танилмаган шахс бўлган.