НАТО Украинани ўзини ҳимоя қилишида қўллаб-қувватлайди — Бербок

НАТО Украинани ўзини ҳимоя қилишида қўллаб-қувватлайди — Бербок

НАТО Украинани ўзини ҳимоя қилишида қўллаб-қувватлайди. Бу ҳақда Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бербок Ослодаги НАТО ташқи ишлар вазирларининг учрашуви арафасида маълум қилди.

"Урушнинг ҳар бир куни, Россиянинг дрон ва ракеталарининг ҳар бир янги ҳужуми бизнинг украиналикларнинг ўзини ҳимоя қилиши ва тинчлик учун курашида қўллаб-қувватлашимизни кучайтиради", — деб таъкидлади Бербок.

Анналена Бербокнинг фикрича, Швеция Шимолий Атлантика альянсига кўпи билан 6 ҳафта ичида қўшила олади. Унинг сўзларига кўра, НАТОнинг Вильнюсдаги саммитида 32 иттифоқчи музокара столига ўтириши керак.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!