Наркокурьер-мушук: Жонивор қамоқхонага кокаин олиб кирмоқчи бўлганда ушланди

Наркокурьер-мушук: Жонивор қамоқхонага кокаин олиб кирмоқчи бўлганда ушланди

Панамада мушук қамоқхонага кокаин ва марихуана ўрамини олиб ўтишга "уринди", деб хабар қилди Panamа Amеrica нашри маҳаллий прокурор Эдуардо Родригез маълумотига асосан.

Жонивор 1,7 мингга яқин маҳкум сақланадиган Колон шаҳридаги Нуэва-Эсперанса қамоқхонаси ҳудудига киришга уринди. Мушук танасига лента боғланган бўлиб, унда кокаин, крэк ва марихуана солинган халталар жойлаштирилган.

Прокурорнинг сўзларига кўра, маҳбуслар уйсиз ҳайвонларни озиқ-овқат бериб чақиришади. Улар қамоқхонада овқатланишга ўрганиб, мунтазам равишда келишади, шу билан бир вақтда наркокурьер вазифасини ҳам бажаради.

Қамоқхонада бу биринчи ҳолат эмас. Аввалроқ, наркокурьер-каптар ушланганди.

Панама прокуратураси қамоқхонага ноқонуний моддаларни олиб киришда уй ҳайвонларидан фойдаланиш юзасидан тергов ишини бошлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!