Намозни қоим қилиш нима дегани?

Намозни қоим қилиш нима дегани?

Алҳамдулиллаҳ Роббил оламийн. Вассолату вассаламу ала ашрофил мурсалийн. Ва ала олиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн. Аммо баъд.

Имом домлалар мавъизаларида “намозни қоим қилиш” деган жумла қулоғимизга чалинади. Шунингдек, китобларда ҳам шу жумлага кўзимиз тушади. Хўш, бунинг маъноси нима?

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда биз бандаларини намозга буюрар экан, “Намоз ўқинглар!” демади, балки “Намозни қоим қилинглар!” деб марҳамат қилди. Қуръони Каримнинг қаерида намозга амр бўлса, ҳаммасида “қоим қилиш” жумласи келган. “Қоим қилиш” дегани “Тик турғазиш” деганидир. Демак, биз ўқийдиган намоз ўтириб қолган, ёнбошлаб қолган, ётиб қолган эмас, балки тик турган намоз бўлиши керак. У Зот Қуръони Каримда шундай марҳамат қилган:

وَأَقِيمُواْ الصَّلاَةَ وَآتُواْ الزَّكَاةَ

“...Намозни баркамол ўқинг, закот беринг...” (Бақара сураси, 83-оят).

Уламоларимиз бу борада келган далилларни ўрганиб, намозни қоим қилиш қуйидагича бўлишини айтганлар.

 

  1. Намознинг шартларини муҳофаза қилиш.

Намознинг шартлари деганда, намознинг ташқи фарзлари тушунилади.

Булар баданнинг таҳоратсизлик ва нажосатдан пок бўлиши, жой ва кийимнинг поклиги, қиблага юзланиш, вақтнинг кириши, авратнинг берклиги ва ният қилишдир.

Баданнинг нажосат ва таҳоратсизликлардан пок бўлиши кераклиги ҳақида Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилган:

إِنَّ اللّهَ يُحِبُّ التَّوَّابِينَ وَيُحِبُّ الْمُتَطَهِّرِينَ

“Албатта, Аллоҳ тавба қилувчиларни севади ва покланувчиларни севади” (Бақара сураси, 222-оят).

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам “Аллоҳ, сизлардан бирингиз таҳоратсиз бўлса, то таҳорат олмагунича унинг намозини қабул қилмайди” дедилар.

Шу боис таҳоратни яхшилаб бажариш, истинжо, истиброларга жиддий эътибор бериш лозим.

Кийимнинг пок бўлиши кераклиги ҳақида Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилган:

وَثِيَابَكَ فَطَهِّرْ

“Ва кийимингни покла!” (Мудассир сураси, 4-оят).

Қиблага юзланиш кераклиги ҳақида Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилган:

وَمِنْ حَيْثُ خَرَجْتَ فَوَلِّ وَجْهَكَ شَطْرَ الْمَسْجِدِ الْحَرَامِ وَإِنَّهُ لَلْحَقُّ مِن رَّبِّكَ وَمَا اللّهُ بِغَافِلٍ عَمَّا تَعْمَلُونَ

“Қаердан чиқсанг ҳам, юзингни Масжидул Ҳаром томон бур. Ва, албатта, бу Роббингдан бўлган ҳақдир” (Бақара сураси, 149-оят).

 

  1. Намознинг рукнларини муҳофаза қилиш.

Намознинг рукнлари деганда унинг ичидаги фарзлари тушунилади. Такбири таҳрима, қиём, қироат, руку, сажда, охирги ўтириш намознинг рукнлари дейилади.

Набий алайҳиссалом айтдилар: “Одамлар ўғирлайдиган нарсаларнинг энг ёмони намоздан ўғирлашидир”. Шунда саҳобалар: “Қандай қилиб намоздан ўғирлаш мумкин?” деб сўрашди. У зот: “Рукуъ ва саждасини тўлиқ қилмаслик билан” деб жавоб бердилар.

“Аллоҳу акбар” деб деб намозга киришгандан сўнг сано, тааввуз, басмалани шошмасдан ўқиш. Қўлларини боғлаб, киндик остида тутиб, қоматни тик тутиб туриш. Турганда эгилмай, қийшаймай туриш. Қироатни тажвид билан, шошмай ўқиш. Қироатдан сўнг “Аллоҳу акбар” деб рукуга эгилиш. Рукуда орқани текис тутиш. Рукуда “Субҳана Роббиял Азийм”ни дона-дона қилиб уч марта айтиш. Ушбу тасбеҳни айтаётганда худди қарға дон чўқигандек қилиб тез айтмасдан, оҳиста айтиш.

Рукудан бош кўтараётганда дона-дона қилиб “Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ” дейиш. Тик турганда бироз тин олиш, қадни рост тутиш ва “Роббана лакал ҳамд” дейиш. Кейин яна “Аллоҳу акбар” деб саждага бориш. Саждада бурун, пешонани ерга теккизиш, қўл ва оёқ бармоқларини ҳам қиблага йўналтириш. Тирсакларни ердан ва қориндан узоқ тутиш. Саждада ихлос билан “Субҳана Роббиял Аъло” деб уч марта айтиш. Ушбу тасбеҳни айтаётганда худди қарға дон чўқигандек қилиб тез айтмасдан, шошмай, оҳиста, дона-дона қилиб талаффуз қилиш. Рукнларни бажариш асносида заруратсиз ҳаракат қилмаслик.

Ҳузайфа розияллоҳу анҳу рукуъ ва саждани батамом қилмаган бир кишини кўриб: “Намоз ўқимадинг! Агар ўлсанг, Аллоҳ Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни халқ қилган табиатидан бошқа табиатда ўласан!” дедилар”. Бухорий ва Насаий ривоят қилганлар.

Қаъдада ўтирганда кафтларнинг бармоғини тизза кўзига тўғирлаб, сон устига қўйиб, ташаҳҳудни айтиш, саловот ва дуоларни ўқиш лозим.

 

  1. Намознинг хушуъсини муҳофаза қилиш.

Аммор ибн Ясир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Албатта, бир одам (намозидан) турганда, унга унинг ўндан бири, тўққиздан бири, саккиздан бири, еттидан бири, олтидан бири, бешдан бири, тўртдан бири, учдан бири ёки ярмигина ёзилган бўлади”, дедилар”. Абу Довуд ривоят қилган.

Хушуъ – қўрқув билан сокинликнинг аралашганидир. Банда намоз ўқир экан, у Аллоҳ таолонинг ҳузурида турганини ҳис қилиб, ихлос билан, ҳар бир ўқиётган оят ва дуоларининг мазмунини англаб, қалбидан ўтказиб туриши керак. Банда намозда қалби ҳозир бўлиши лозим. Яъни намозда турганда хаёли бошқа тарафга чалғимаслиги керак. Намозда қалб ҳозирлигига эришиш учун ички ва ташқи омилларни бартараф қилиш лозим. Ички омил – хаёлга келувчи турли нарсалардир. Намозга киришдикми, хаёлимизда фақат намоз, ўқиётган сураларимизнинг маъноси туриши керак. Бозор, пул, бола-чақа, оғайнилар ва ҳоказоларни ўйламаслик керак. Ташқи омил -  рўпарамиздаги турли нақшлардир. Намозда турганимизда, олдимиздаги парда, эшик, девордаги нақшлар, чизиқларга кўзимиз тушганда, намоздан чалғишимизга сабаб бўлади. Шу боис намозга киришиш олдидан ўша нарсаларни олиб қўйишга эътибор бериш керак. Ана шу икки омил бартараф этилса, Аллоҳ таолонинг изни билан қалб ҳозирлига эришилади.

Хушуънинг маъноларига Қуръон оятларининг маънолари борасида тафаккур қилиш, ундан таъсирланиш, Аллоҳ таолодан қўрқиб йиғлаш ҳам киради.

Намоздаги хушуъ худди танадаги руҳ кабидир. Хушуъсиз намоз руҳсиз жасаддир.

         Мутаррифдан, у отасидан ривоят қилади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг намоз ўқиётганларини кўрдим. Кўксиларидаги йиғидан тегирмоннинг ёки қозоннинг овозига ўхшаш овоз чиқиб турар эди”.  “Сунан” эгалари ривоят қилишган.

Намозни хушуъ билан ўқиш нажот топиш кафолатидир.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилган:

قَدْ أَفْلَحَ الْمُؤْمِنُونَ الَّذِينَ هُمْ فِي صَلَاتِهِمْ خَاشِعُونَ

“Батаҳқиқ, мўминлар нажот топдилар. Улар намозларида хушуъ қилувчилардир” (Мўминун сураси, 1-2-оятлар).

 

  1. Беш вақт намозни ўз вақтида ўқиш.

Намозни вақтида, жамоат билан масжидда адо этиш ҳам намозни қоим қилиш омилларидандир. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилган:

إِنَّ الصَّلاَةَ كَانَتْ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ كِتَاباً مَّوْقُوتاً

“Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир” (Нисо сураси, 103-оят).

Бошқа бир оятда Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилган:

حَافِظُواْ عَلَى الصَّلَوَاتِ والصَّلاَةِ الْوُسْطَى وَقُومُواْ لِلّهِ قَانِتِينَ

“Намозларни ва ўрта намозни муҳофаза этинг. Ва Аллоҳ учун хушуъ ила қоим бўлинг” (Бақара сураси, 238-оят).

Намозга азон айтилганда, барча ишни тўхтатиб, азонга ижобат қилиш, намоз ўқишга уриниш ҳам намозни ўз вақтида ўқиш ҳисобланади.

Аллоҳ таоло намозга нидо қилинганда барча ишни тўхтатиб, намозга боришга амр қилиб шундай марҳамат қилган:

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِذَا نُودِي لِلصَّلَاةِ مِن يَوْمِ الْجُمُعَةِ فَاسْعَوْا إِلَى ذِكْرِ اللَّهِ وَذَرُوا الْبَيْعَ ذَلِكُمْ خَيْرٌ لَّكُمْ إِن كُنتُمْ تَعْلَمُونَ

“Эй иймон келтирганлар! Жума куни намозга нидо қилинганда, Аллоҳнинг зикрига шошилинг ва савдони қўйинг. Агар билсангиз, бу ўзингиз учун яхшидир” (Жумуъа сураси, 9-оят).

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан “Амалларнинг Аллоҳ таолога энг маҳбуби қайси?” деб сўраганларида, у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам “Ўз вақтида ўқилган намоз...” деб жавоб берганлар. Муттафақун алайҳ.

Демак, намозни қоим қилиш уни Аллоҳ таоло буюрганидек, У рози бўладиган тарзда адо этишдир.

Мана шу тўрт шартни бажариб намоз ўқиган кишилар, Аллоҳ таолонинг марҳамати билан намозни қоим қилган кишилар бўлишади.

Аллоҳ таоло барчамизни намозни қоим қилувчи бандаларидан айлаб, барчамизни Ўзининг ҳидоятидан айирмасин! ОМИН!

Manba: muslim.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

"Манчестер Сити" қишда сотиб олган ҳимоячиси ёзда сотиб юборилиши мумкин

Қишки трансферлар вақтида ҳимоячи Витор Рейс "Палмейрас"дан "Манчестер Сити" таркибини тўлдирди.

Россия тез орада ғурурдан портлаб кетади

Лавровнинг таъкидлашича, Москва ва Вашингтон "турли соҳаларда алоқаларни давом эттирмоқда.

Испаниядаги фавқулодда ҳолат туфайли «Барселона» - «Интер» учрашуви бошқа вақтга кўчирилиши мумкин

El Desmarque хабарига кўра, Испанияда электр энергиясининг ўчиб қолиши туфайли Чемпионлар Лигаси ярим финалидаги "Барселона" - "Интер" учрашуви кўчирилиши мумкин.

Россияликлар энди урушмоқчи эмас

Украинадаги рус ҳарбийларининг деярли тўртдан уч қисми (72 фоизи) жанговар ҳаракатларни тўхтатиш тарафдори.

Ўзбекистон Россия элчисини чақиртирди

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига Россия Федерацияси ҳудудида ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларининг ҳуқуқлари бузилиши ҳақидаги хабарлар кўпайиб бораётгани муносабати билан Россия элчиси чақирилди.

Ҳиндистонлик талаба Тошкент тиббиёт академиясидан норози бўлди

Унинг сўзларига кўра, тиббиётга оид фанлардан кўра инглиз тили дарслари кўпроқ ўтилади

Франция Россия Ғалаба байрамига таклиф қилинмаганидан ғазабланди

Франция Россия Ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган тадбирларга таклиф этилмаганидан норози.

Ҳабиб ЕЧЛда ким ғолиб бўлишини истаётганини айтди

Менинг фикримча, улар бу мавсумда ЕЧЛни ютишади. Агар тўғрисини гапирсам, уларнинг ғалабасини жуда хоҳлайман.

"Украиналиклар руслар босиб олган ҳудудларни де-факто беришга тайёр"

"Биз украиналиклар билан очиқ ва қийин мунозараларда 22 та ўта аниқ шартларни таклиф қилдик ва биз жуда кучли позицияда эканлигимизга ишонамиз", деди Келлог.

"Космос-482" Ерга қуламоқда

Яқин кунларда оғирлиги қарийб ярим тонна бўлган совет планеталараро космик аппарати Ерга қулайдиган бўлди.

Оилаларга 75 000 000 сўмгача фоизсиз қарз берилади

Мазкур маблағлар Камбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармаси томонидан ажратилади.

1 майдан 500 кВт⋅соатгача бўлган янги миқдор жорий қилинди​​​​​​​

Қолаверса, 201 кВт·соатдан 1000 кВт·соатгача бўлган дифференциаллашган тариф бўйича истеъмол миқдори орасига янги миқдор киритилмоқда.

Техас кўлида 2 метрлик маҳлуқ қўлга тушди, бу жаҳон рекорди бўлиши мумкин

Техасда балиқ овлаш бўйича жаҳон рекордчиси қайтиб келди ва ўз ҳаётидаги энг қийин овда кўлнинг лойқа сувлари остида яна бир ажойиб воқеани яратди.

Инглиз манбаси: Ҳусанов Гвардиола билан тортишиб қолди

Бу ҳақда Х ижтимоий тармоғидаги Real Talk Manchester City аккаунти хабар берди.

“Тез орада Худонинг ёрдами билан — бу бутун Исроил юрти бўлади”

Исроил оммавий ахборот воситалари шундай ёзув билан тарихий Фаластиннинг бутун ҳудудини қамраб олган харитани эълон қилишди.

"Эл-класико"да "Реал" ҳужумида кимлар ўйнаши маълум бўлди

11 май куни "эл-класико" бўлиб ўтади, унда Ла Лига чемпионлиги тақдири ҳал бўлиши мумкин.

Қодировнинг аҳволи жуда оғир: у ворис қидирмоқда

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг соғлиғи ёмонлашаётгани республикада ҳокимият алмашинуви жараёнини фаоллаштирганини "Новая газета Европа" суриштируви маълум қилди.

“Зудлик билан тарк этинг!” — Украинада хавфли ҳудудлар бўйича шошилинч чақириқ

Украинада эвакуация бошланди. Ҳар куни соат 8:00 да автобуслар кетади.

Бойсунда газ атайин ёқиб юборилгани маълум қилинди

2025 йил 5 май куни соат тонгги 6:10 да “Мустақиллик-25” конидаги 202-қудуқда таркибида водород сулфиди юқори бўлган газнинг катта босим билан отилиши ва натижада фонтанланиш ҳолатининг қайталаниши кузатилди.

Маск Британия флотини масхара қилди

Америкалик тадбиркор ва миллиардер Илон Маск Британия ҳарбий-денгиз кучларини Россия ҳарбий-денгиз кучлари билан таққослаб, уларнинг устидан кулди.

Покистоннинг нечта атом бомбаси бор?

Россиянинг «Известия» нашри Покистоннинг ядровий салоҳиятини баҳолади.

Москвага йўл олган камида ўнта самолёт бошқа шаҳарларга қўнди

Бу ҳақда “ТАСС”ГА Москва аэропортлари ахборот хизматлари маълум қилди .

Чапақайлар кўпроқ миллиардерга айланишини тадқиқотлар кўрсатмоқда

Дунёдаги энг йирик 500 та компания раҳбарлари орасида чап қўлликлар сезиларли даражада устунликка эга.

Европа давлатларидан бири Россия билан урушга тайёрлана бошлади

Британия Россия билан уруш ҳолатида янгиланган ҳаракат режасини ишлаб чиқишга киришди. Бу ҳақда Telegraph газетаси хабар бермоқда .

Яманнинг Ходейда порти Исроил ҳужумлари туфайли тўхтатилди

“Репорт ” “ТАСС”ГА таяниб , бу ҳақда “Ансор Аллоҳ” ҳаракатидан ҳутийлар назорати остидаги Ал-Худейда вилоятидаги манба маълум қилди.

Ямандаги цемент заводи портлаши оқибатида 42 киши жароҳат олди

Бу ҳақда “Репорт” телеканали хабар берди.

Испанияда электр қуввати узилиши Франция ядро реакторининг ёпилишига олиб келди

Бу ҳақда Франциянинг РТЕ электр тармоқлари оператори хабар берди.

Европа ва Киев режими Ғалабанинг 80 йиллиги тантаналарига "соя солмоқчи"

Россия Ташқи разведка хизмати таъкидлашига кўра, 9 май куни Киев Европа давлатлари раҳбарларини “муқобил тадбир”га таклиф қилган. У ерга таклиф қилинган давлатлар таркиби Улуғ Ватан урушида мағлубиятга учраган Гитлернинг СССРга қарши коалицияси давлатларига тўлиқ мос келади.

Исроил кечадан бери Ғазо секторидаги зарбалари кескин оширди

Ал Жазеера телеканалининг хабар беришича, бугун тонг саҳардан бери Исроилнинг Ғазода давом этаётган ҳаво ҳужумларида 41 киши ҳалок бўлган.

ChatGPT бази одамларни бутун ҳаётини бузишга ҳаракат қилмоқда

Баъзилар бот билан ҳаддан ташқари гаплашиб, унинг жавобларида илиқлик ва севги "белгилар" кўришни бошлайдилар.

Андижондаги "Канада режаси" иш бермади

Андижон вилоятида Канада давлатига ишга юборишни ваъда қилган фирибгар ушланди.

Учтепа туманида кўпқаватли уй ёниб кетди

Учтепа туманида жойлашган кўп қаватли уйда ёнғин содир бўлди.

Фаластинликлар Исроилнинг Ғазо тажовузини кенгайтириш режаси туфайли "иккинчи Накба"дан хавотирда

Ижтимоий тармоқлар Ғазони тарк этмасликларини айтаётган, ўз фикрларини билдираётган ва босқинчиликка қарши тарихий курашлари ҳақида сўзлаётган одамларнинг хабарлари билан тўлиб-тошган.

Европа Иттифоқи огоҳлантирди: Чўчқалар “вирус фабрикаси”га айланиши мумкин!

Европа Иттифоқи чўчқаларга қуш гриппи юқиши эҳтимоли туфайли одамлар учун хавф мавжудлиги ҳақида огоҳлантирди.

Эрдўған Трамп билан Украинадаги вазиятни муҳокама қилди

Эрдўған Трамп билан Украинани муҳокама қилди ва унинг муаммони ҳал қилиш ёндашувини қўллаб-қувватлади.

Нетаняху Ғазо аҳолисини "кўчириш" билан таҳдид қилмоқда

Исроил бош вазири Х платформасида иброний тилидаги янги видеомурожаатини эълон қилди.

Исроил Ғазода 40 дан ортиқ кишини ўлдирди; ҲАМАС "босқинчилик" таҳдидларини рад этди

Тиббий манбаларга кўра, Исроилнинг Ғазога уюштирган ҳужумлари натижасида бугун тонгдан бери камида 41 киши ҳалок бўлди.

Туркия 2025 йилнинг илк чорагида туризмдан рекорд даражадаги 9,5 миллиард доллар даромад олди

Туркия 2025 йил 1 чорак туризм натижаларини эълон қилди. Унга кўра, Туркия 2025 йилнинг 1 январидан 31 мартгача 8,844 миллион халқаро сайёҳни қабул қилди ва туризмдан рекорд дараажадаги 9,5 миллиард доллар даромад олди. Туркия Маданият ва туризм вазири Меҳмет Нури Эрсой Истанбулда ўтказилган матбуот анжуманида мамлакатнинг биринчи чоракда энг яхши кўрсаткичга эришганини маълум қилди.

БМТ: Ғазо "мисли кўрилмаган гуманитар фалокат" билан юзлашмоқда

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Фаластинлик қочқинларга ёрдам кўрсатиш агентлиги (УНРWА) Исроилнинг Ғазо секторини "тўлиқ блокадаси" тўққизинчи ҳафтасига киргач, минтақа "мисли кўрилмаган инсонпарварлик фалокатига" дуч келганини айтди.

Трампнинг айтишича, Россия ва Украина бўйича музокаралар яхши

АҚШ президенти Доналд Трамп дам олиш кунлари Россия ва Украина бўйича “жуда яхши” музокаралар ўтказганини айтди .