НАМАНГАНДАГИ ОИЛАДА БИР ЙЎЛА УЧ ҚИЗАЛОҚ ДУНЁГА КЕЛДИ
Мустақиллик байрами арафасида Наманган вилоят перинатал марказида бир йўла уч чақалоқ дунёга келди.
Норин туманининг Норинкапа кишлоғида яшовчи Раънохон Саламованинг қизалоқларининг вазни 2-2,5 кг атрофида. Эгизаклар соғлом ва бақувват туғилгани айтилмоқда.
Оила аъзолари бу хушхабарни истиқлол айёми билан қўшалоқ шодиёна сифатида нишонламоқдалар.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).