Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Мингбулоқ туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Б.С. бошқа бир фуқаро Д.нинг ишончига кириб, унга танишлари орқали Данғара туманидан “B” тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳонмасини 10-15 кунда олиб бериши эвазига 5 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Худди шундай Департамент ҳамда ИИБнинг Бағдод тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, “А.” МЧЖ ўқитувчиси С.С. фуқаро Ф.га танишлари орқали “В, С” тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериши эвазига 400 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!