Мусулмонларни террорчига айлантираётган жиноий гуруҳ қўлга олинди

Мусулмонларни террорчига айлантираётган жиноий гуруҳ қўлга олинди

Россиянинг ўнта ҳудудида тақиқланган "Ҳизб ут-Таҳрир ал-Исломий" террорчилик ташкилоти тарафдорлари ҳибсга олинди. Маълумотларга кўра, ҳибсга олинган етти кишига нисбатан жиноий ишлар қўзғатилган.

Ҳибсга олишлар Қрим, Москва, Санкт-Петербург, Приморье, Кубан, Бошқирдистон ва Доғистон, Орёл, Калуга, Иваново вилоятларида ўтказилган.

Манбага кўра, ҳибсга олинганлар мусулмонларни халқаро террористик ташкилот сафига ёллаш билан шуғулланишган. Улар ўз тарғиботларида дунёвий ҳукуматларни ағдариш йўли билан ҳарбий тўнтариш ва "ислом инқилоблари" пайтида ташкил этилган "дунё халифалиги"ни яратиш ҳамда эълон қилиш доктринасидан фойдаланганлар.

Ҳибсга олинганларнинг яшаш жойларида Россияда тақиқланган тарғибот материаллари, алоқа воситалари, электрон оммавий ахборот воситалари топилган ва олиб қўйилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!