Мусулмон давлатлар энг кучли мамлакатлар қаторига киритилди

Мусулмон давлатлар энг кучли мамлакатлар қаторига киритилди

Reuters ахборот агентлиги 25 мамлакат киритилган дунёнинг “энг кучли ва таъсир доираси кенг” давлатлари рўйхатини тузиб чиқди.

Биринчи ўрин АҚШга насиб этган бўлса, Россия иккинчи қатордан жой олди. Учинчи ўринда эса Хитой қайд этилди. Шунингдек, Германия ва Буюк Британия бешликка киритилди.

Мазкур рўйхатдан мусулмон давлатлар ҳам жой олган. Саудия Арабистони, БАА, Эрон, Туркия, Қатар, Покистон ва Миср энг кучли мамлакатлар қаторидан ўрин олди.

Рейтингни тузишда экспертлар томонидан давлатларнинг сиёсати, иқтисоди, ҳарбий салоҳияти, шунингдек, мамлакатнинг ташқи сиёсати, унинг минтақадаги ўрни ва етакчисининг халқ орасида тутган ўрнига эътибор бердилар.

Manba: azon.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!