Мурод Ражабовга қўйилган тақиқ Гулнора Каримова билан боғлиқми?

A A A
Мурод Ражабовга қўйилган тақиқ Гулнора Каримова билан боғлиқми?

2015 йилдан бери кинода рол ижро этмаётган таниқли актёр, Ўзбекистон халқ артисти Мурод Ражабов бир неча кун аввал ижтимоий тармоқларда кўриниш берди. Журналист Шохира Ҳамро ва бир гуруҳ актёрлар Мурод Ражабов хонадонида меҳмон бўлиб, жараённи жонли эфирда улашиб борган.

Узоқ муддатли танаффусдан кейинги чиқиши актёрни соғинган мухлисларни анча қувонтирган бўлса, унинг оғир дард билан курашаётгани ҳақидаги хабар кўпчиликни хафа қилди, хавотирга солди. Kun.uz мухбири бу хабардан кейин Мурод Ражабов хонадонида меҳмон бўлди ва у билан катта интервью ўтказди.

Интервью давомида Мурод Ражабовнинг бугунги аҳволи, театр ва кинода ижро этган роллари, ижоддан кетиши сабаблари, “қора рўйхат”га тушиши ва келгуси режалари ҳақида сўз борди.

— Сиз санъатга актёрлар, санъаткорлар сулоласи вакили сифатида кириб келмагансиз. Лекин санъат йўлини танлаш эҳтимолингиз юқори бўлган. Масалан, рассом бўлишингиз мумкин эди. Нега айнан санъат соҳаси атрофида бўлган танловингиз?

— Мен ўзи ёшлигимдан рассомликка қизиқардим. Дадам жуда улфати кўп инсон эди. Шулардан бири Иброҳим Ҳамроев деган композитор бўларди, шу одам мени мусиқага қизиқтирган. «Мен буни композитор қиламан», дердилар доим. Лекин санъат институтига келиб қолганман. Соҳани яхшилаб ўрганиш мақсадида кундузги таълимга кирганман, лекин мени кечки таълимга ўтказишган. Жаҳлим чиққан. Аммо бир домла келиб, «жаҳлингиз чиқмасин, кечки таълимда жуда яхши устозлар дарс ўтади, кўп нарса ўрганасиз», деганлар. Рост айтган экан. Раҳим Сайфиддинов, Арсен Исмоиловлар ўқитган мени.

— Сиз ўқиган пайтларда талабаларга кино ва театрда ишлашга рухсат беришмаган. Ўша пайтда институтда бунга жуда қаттиқ туришган. Лекин сиз биринчи курсдалигингиздаёқ Ёш томошабинлар театрида “Ўн саккиз ёшлигим” спектаклида Жўжа Хўроз ролини ижро этгансиз. Нега сизга рухсат беришган?

— Билмадим... Мен ўзи институтга кирмасимдан олдин театрда ишлаганман. Лутфулла Саъдуллаев ёрдамида «Ёш томошабинлар» театрига ишга кирганман. Балки шу сабабдир.

— Ўзи аслида талабаларга роллар ижро этишига рухсат бермаслик қанчалик тўғри, бу борада “жабр” кўрмаган бўлсангиз-да, муносабатингиз қандай?

— Тўғри деб биламан бу нарсани. Авваламбор, театр ҳақида кўп нарса билмаган бир талаба театр учун нима қилиб беролади? Санъатни ҳам нотўғри тушуниб қолиши мумкин.

— Фильмлардаги биринчи ролингиз режиссёр Учкун Назаровнинг «Алангали соҳил» фильмида бўлган экан. Ўшанда йигирма тўрт ёшлар атрофида бўлгансиз. Ўша пайт кастингда қатнашиб ролга тасдиқланганмисиз? Бу жараён қандай кечган?

— Кастинг орқали, албатта. У пайтлар фақат кастинг бўларди. Садир ака деган бир рассомимиз мени Учқун Назаров билан таништирган... Ўшанда Учқун ака менга қараб туриб «Озсанг, кинога оламан», деганлар. Кинога тушаман деб бир ойда 12 кило озганман. Хуллас, бир ой ўтгач, «Ўзбекфильм»га борганман, Учқун Назаровнинг олдига. Бунча озиб кетдинг, деб ҳайрон қолган. Ўша ролга мендан ташқари ҳам кўп актёрлар талабгор эди. Лекин мени синаб кўришгач, Комил Ёрматов тавсияси билан ўтиб кетганман.

— Кастинг, бу — фильм олиш жараёнининг энг муҳим қисмларидан, ўша фильмнинг ярим муваффақияти десак ҳам бўлади. Ўша сизни 12 кило вазн ташлашга мажбур қилган кастинг жараёнлари билан кейинги 10-20 йилликдаги кастингларни бир-бири билан таққослаб бўладими, фарқлари нимада? Икки жараённиям кўрган актёр, режиссёр сифатида фикрингиз.

— Ҳозир кастинг борми ўзи? Менимча, йўқ. Бор бўлса, ўша кастингнинг қилган иши кўринарди-да.

Ўша пайтлар кастинг жараёнида энг асосий ролни иккинчи режиссёр ўйнарди. Бошқалар ҳамма нарсани тушунтирарди, шунга қараб иккинчи режиссёр республика бўйлаб актёрларни изларди ва йиғарди. Ҳамма кастингга йиғилгач, режиссёр танлаб оларди. Кастингдан сўнг режиссёр бадиий кенгашга топширарди ишни. Бадиий кенгаш кўриб чиққач эса, республика маданият бўлимига олиб бориларди, асосий иш ўша ерда ҳал бўларди.

— Фильмларда кастингнинг ўрни йўқолишига нима сабаб бўлди деб ўйлайсиз?

— Билмадим. Бу ерда кимнидир айблаб бўлмайди. Кўп нарса сабаб. Сиёсат ўзгарди, бу эса ҳамма нарсага таъсир ўтказади.

— Сиёсатнинг санъатга таъсирига табиий қарайсизми?

— Ҳа, табиий қарайман. Сиёсат кириб келмаган соҳа йўқ.

— Мурод ака, 60-йиллардан буёғига санъат ичидаги одамсиз. Орада қарийб ярим асрлик ижод йўли бор. Ўзингиз ёлғиз қолганингизда ёки яқинлар, дўстлар даврасида қайси даврлардаги ижодингиз билан боғлиқ хотираларни кўпроқ маза қилиб эслайсиз?

— Даврларни ажратиб бўлмайди. Уларнинг бари менинг ҳаётимда бўлган, меники. Мен учун азиз.

— Мурод Ражабов деса томошабинларнинг кўз олдига биринчи навбатда Қўчқорбой образи келади. Ваҳоланки, ундан олдин ҳам, кейин ҳам кўплаб роллар ижро этгансиз. Қўчқорбой образида нафақат комик, балки драматик, умуман, актёрлик қирраларингиз борича намоён бўлган, назаримда. Кино олинишида ҳам кўп ҳаракат қилган экансиз. Театр учун ҳам таклиф қилган экансиз. Агар сиз ҳаракат қилмаганингизда балки бу асардан кинофильм ҳам олишмаслиги мумкин эди. Ўзи нима учун бу асар сизни бунчалик қизиқтирган?

— Чунки асар Шароф Бошбеков томонидан жуда зўр ёзилган. Италянларнинг шунга ўхшаш фильми бор эди. Шароф Бошбековдан сўраганимда, у ҳам шу кинони кўрганини айтган. Ўша кинода ҳам шунақа темир хотини бўлади бир бойнинг. Асар жуда зўр ёзилган. Унда самимият, дард бор. Умуман, ҳар томонлама етук бўлган бу асар.

Театрга олиб келганман, лекин олишмаган. Кейин Фарҳод Мусажонов ёнига борганман, ўшанда «Ўзбекфильм»нинг бош муҳаррири эди. Фарҳод ака ҳам ўқиб чиққач, кино олишга рухсат берган.

— Асарда қаҳрамон сифатида ўзингизни кўрганмисиз?

— Нима десам экан, асар менга умумий ёққан жуда. Кино қилинса, ўйнардим деган хоҳиш пайдо бўлган.

— Асарда ўзгаришлар бўлганми?

— Тушида ҳинд қаҳрамони бўлиб қолишини кўрганини ўзимиз ўйлаб топганмиз. Бундай топилмалар кўп. Ҳаммасини эслашим қийин.

— Сиз ўзингизни қандай актёр деб биласиз. Ижодда қайси қиррангизни кўпроқ намоён эта олдингиз?

— Бу томондан мен жуда бахтли одамман. Кинода ҳам, театрда ҳам кучли режиссёрлар қўлида роллар ижро этдим. Улар билан ҳар хил образларни гавдалантирдим. Кинонинг ҳамма кўчасига кириб чиққанман.

— Биринчи 20 йиллик театрдаги фаолиятингиздан кино учун кетганмисиз?

— Йўқ, ундай эмас. Биринчи режиссёрим, устозим театрдан кетгани учун менинг бироз кўнглим совиган.

— Йиллар ўтиб яна қайтдингиз ва Муқимий номидаги Ўзбек давлат мусиқий театри директори ва бадиий раҳбари сифатида маълум муддат фаолият юритдингиз, ўша даврда актёр сифатида ҳеч нарса йўқотмадингизми?

— Муқимий театрига келганимда, мен актёр сифатида тўлиқ шаклланган эдим. Шунинг учун менда ҳеч қандай ўзгариш ёки йўқотишлар бўлмади. Бу даврда мени ўзгартириб бўлмасди.

— Ўша даврдаги фаолиятингиздан кўнглингиз тўлганми?

— Албатта. Бу театрга ўзим хоҳлаб келганман. Кўп режаларим бор эди. Аммо бўлмади.

— Режаларингизни амалга оширишга нима халақит берди?

— Театр санъатига бефарқ қарашлар. Раҳбарлар хам, бошқалар ҳам театр санъатини кераксиз деб билади. Уларга фарқи йўқ. Санъат эса эътибор талаб қилади. Санъат ҳам ёрдам муҳтож.

— Театрдан кетишингизга шу муносабатлар сабаб бўлдими?

— Йўқ, бундай муносабатларни мен олдиндан ҳам билардим. Билмадим, бу масалада гапиргим йўқ... Қисқаси, Муқимий театридаги ижодий гуруҳга ижод одамлари йиғилмаган эди.

Бир одамдан охирги ролини қачон ўйнаганини сўраганман. Эслолмади. 20 йиллар олдин ўйнаган экан. Театрда шунчаки юрибди. Шунақа ҳолатлардан кейин ҳафсалам пир бўлди.

— Орада сизнинг фильмларингиз экранларда намойишига тақиқ қўйилгани, режиссёрларнинг сизни янги съёмкаларга таклиф қилмаслиги театрдан кетишингиз билан боғлиқми? Шундан кейин бошланганми ижодий тўсиқлар?

— Йўқ, бу тақиқлар анчадан бери бор менда. Театр билан боғлиқмас. Ўзи тушунмайман: мени нега ёқтиришмайди, нега ижодимга ғараз билан қарашади... Бизда бефарқлик ҳам бор. Мурод Ражабов бор-йўқлигининг фарқи йўқ.

— Саволим ғалатидир... Бу тақиқлар Гулнора Каримова номи билан боғлиқмасми?

— Бу билан ҳам боғлиқ. Кўп сабаблар бор бу ерда.

— «Ошга марҳамат» лойиҳасининг тўхтатилиши ҳам Гулнора Каримова билан боғлиқ дейишади. Қанчалик тўғри бу?

— Йўқ. Бир тарафдан бордир, балки.

— 2013 йилда берган интервьюларингиздан бирида ўзбек кино оламида қиладиган ишларимиз жуда ҳам кўп. Ҳаракатлар бошланган. Мавзулар очилмаган қўриқдай. Оёққа туриб олиш учун яна озгина вақт керак ҳар ҳолда, деб Ўзбек кино санъати келажагига умид боғлагансиз. 2020 йиллардаги суҳбатлардан бирида, яъни орадан 7 йил ўтиб эса Ўзбекфильм ўлди, дегансиз. Қандай жараёнлар, айтайлик сабаб, омиллар умидларингизнинг парчаланишига олиб келди?

— Очиғини айтадиган бўлсак, давлатимизнинг санъатимизга бўлган муносабати. Санъатда бўлаётган ишлардан хабари бор эди раҳбарларнинг. Аммо ҳеч кимнинг иши бўлмади. Оқибатда санъатни ўлдирдик.

— Охирги тилга оладиганларимиз актёрлардан Дилноза Кубаева, Адиз Ражабов, Алишер Узоқов, Улуғбек Қодировлар авлоди бор. Улар ҳам ҳозир бошқа-бошқа йўналишларда банд. Авлодлар ўртасида жарлик — катта узилиш пайдо бўлди. Бунга қандай сабаб ва омиллар олиб келди деб ўйлайсиз?

— Сиз айтаётган янги авлод нима учун актёр бўлганини билмайди. Ўзи кино йўқ бўлиб бўлди, лекин давлат ҳалият ўқитяпти актёрларни. Бирорта одам «Кино йўқ-ку, нима учун ўқитяпсизлар буни?» демайди.

— Кино ва театр санъати ривожи учун нима керак сизнингча, қандай муҳит керак? Институтдаги ўқиш жараёнига нималар етишмаяпти?

— Ҳамма нарса етишмаяпти. Санъатни тушунадиган одам етишмайди, санъаткор етишмайди. Йўқ санъаткор қандай қилиб санъат тўғрисида дарс бериши мумкин? Лекин дарс бераверади. Бировнинг иши йўқ. Бефарқлик. Раҳбарлар қизиқиб ҳам кўрмайди. «Ковлаб» кўрса, ўзига тегишли нарса чиқиб қолиши мумкин-да.

— Шу ўлиб бораётган санъатни қандай жонлантирса бўлади?

— Эътибор бериш керак. Санъатни тушунадиган одамлар ўтириши керак. Санъат зарур эканини ҳис қилишлари керак. Тепада ўтирган раҳбарлар билиши керак шу санъат зарурлигини. Бор нарса ҳам йўқолиб қолса, йўқолиб қолди, демайди. Айни шу нарсани ўзимдаям ҳис қилдим.

— Актёр топса бўлади менимча. Бизда режиссёрлар ва драматургия муаммоми?

— Ха, айнан шундай. Бизда жуда зўр актёрлар бор. Ҳар қандай ролни ишонса бўлади уларга. Лекин уларни шундай ишлатадиган одам қани? Йўқ.

— Охирги пайтда четдан актёрлар олиб, ҳамкорлик қилиб кино ишлашяпти. Фестиваллар бўляпти. Бунга қандай қарайсиз?

— Фестиваллар қилишди. Ўша фестивалга кетган пулни яхши режиссёрларга берсин, кино олсин. Фестивал дегани давлат пулини олиб, қанчасинидир сарфлаб қолганини бўлиб олиш бўляпти. Ўзбек киноси булардан ҳеч нарса ютмайди. Қаердан ютсин, ҳамма ёқ ўғри.

— Яхши фильмларингиздан бири «Улфатлар». Ўзи бу фильмни олиш фикри қаердан чиққан? Нега айнан шу актёрларни танладингиз?

— Италянларнинг «Дўстлар» деган киносидан илҳомланганман ва ғоя пайдо бўлган. Актёрларга келадиган бўлсак, бошқа вариант йўқ эди.

— Кинога энди кириб келаётган ёшларга қандай маслаҳатлар бероласиз?

— Ҳеч нарса. Чунки ишонмайман бирор нима ўзгаришига. Қўлидан ҳеч нарса келмайди, чунки имконият, эътибор йўқ.

— Сизни комик роллар орқали кўп таниганмиз. Ҳозирги ҳолатингиз эса бошқача. Нега тушкунлик?

— У даврлар бошқа эди. Ҳаммаси ўзгарди. Ҳозир кўп нарсага умидим, ишончим қолмаган.

Санъаткор кетиши кераклигини ҳис қилганда, кетиши керак. Баъзи бир касбларда кетмай, юраверса бўлади. Лекин санъатда бўлмайди.

— Эрта таслим бўлаётгандай туюлмаяпсизми ўзингизга? Ўйлашимча, ҳали санъатга берадиган нарсаларингиз кўп.

— Менинг аҳволимдаги киши чекиниш-чекинмасликни ўйлаб ўтирмас экан.

— Сизни соғинган инсонлар Мурод Ражабовни янги фильмларда, янги лойиҳаларда кўришга умид қилса бўладими?

— Йўқ. Умид қилманглар.

— Агар яхши режиссёрдан яхши асарда рол ижро этишга таклиф бўлса, рози бўлмайсизми?

— Албатта, рози бўламан. Биз доим шундай орзу билан яшаймиз...


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Доллар ва евро кескин кўтарилди

Марказий банк 2025 йил 13 июндан валюталарнинг янги курсини белгилади.

Ўқитувчи аёл Ислом Каримов номидан хат ёзиб, ҳокимдан 700 минг доллар сўрагани маълум бўлди

Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.

Юртимизда яна бир порахўр амалдор қўлга тушди!

Унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

“Келинг, шундай келишайлик: Биз Украинада бундай ракеталарни маълум миқдорда жойлаштирамиз"

АҚШ 2021 йилда Россиянинг Украина бетарафлигини эълон қилиш таклифидан бош тортган

Доллар курсида шиддатли пасайиш кузатилди

Марказий банк 2025 йил 10 июндан валюталарнинг янги курсини белгилади.

Эрон махсус кучлари уриб туширилган учинчи Исроил самолёти учувчисини қўлга олди

Ҳозирча ҳеч қандай расмий тасдиқ йўқ.

Эрон Исроилнинг F-35 қирувчи самолётларини уриб туширди

Бу ҳақда Эроннинг Tasnim ахборот агентлиги хабар берди.

Кремль "ёнмоқда" - Сербия Украинага яқиндан ёрдам бермоқчи

Бу ҳақда мамлакат президенти Александр Вучич маълум қилди.

Эрон армияси кўр, кар ва соқов бўлиб чиқди

Исроил ҳаво кучлари Эрондаги 100 га яқин нишонга ҳужум қилиш учун 200 га яқин самолётдан фойдаланган ва бирортасини ҳам йўқотмаган.

Ўзбекистон билан ўйиндан сўнг БАА терма жамоасидан икки футболчи ҳайдалди

Эслaтиб ўтамиз, 5-июнь куни Ўзбекистон БАА билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнаб, тарихда илк бор ЖЧга йўл олди.

Даҳшат! Вафот этган 88 ёшли аёл тобутда ҳушига келди

IDNES.cz нашрининг ёзишича, унинг турмуш ўртоғи 30 май куни тез ёрдам чақириб, хотинида ҳаёт белгилари йўқлигини маълум қилган

Марказий Осиё халқлари учун Россия энди қизиқ эмас

Марказий Осиёдан Россияга келаётган меҳнат муҳожирлари сони сезиларли даражада камайди.

Роналду "Олтин тўп"ни ким олиши кераклигини айтди

Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду "Олтин тўп" соҳибини аниқлаш мезонлари ҳақида гапирди.

«Жаҳаннам дарвозаси» кратери тез орада сўнади

Туркманистоннинг Қорақум саҳросида ярим асрдан буён ёнаётган «Жаҳаннам дарвозаси» кратери сўнишни бошлади, деб хабар берди Daily Mail.

"Ким Чен Инни суд қилиш вақти келди"

Украиналикларга Ким Чен Инни судга бериш маслаҳат берилди.

Роналду ва Месси бир таркибда

FourFourTwo портали мутахассислари барча даврларнинг рамзий жамоасини туздилар.

Фотофакт: АҚШ расман Россия ҳудудига айландими?

Ижтимоий тармоқларда Пентагоннинг бир пости муҳокама қилинмоқда: Америка байроғи кунига бағишланган расмда тасодифан Россиянинг уч рангли байроқлари жойлаштирилган.

"Бу ҳали бошланиши": АҚШ Украинани даҳшатли фалокат ҳақида огоҳлантирмоқда

Эрон АҚШ учун Украинадан кўра муҳимроқ бўлиб қолди

Исроил худудига энди Ямандан ҳам ракеталар келиб тушмоқда

Бу ҳақда Al Jazeera телеканали маълум қилди.

Эроннинг Исроилга учирилган ракеталари "юқори ҳалокатли" каллаклар билан жиҳозланган

Бу ҳақда Эроннинг Fars ахборот агентлиги масаладан хабардор манбасига таяниб хабар берди.

Эроннинг ҳужумидан сўнг Исроилда ўлган яҳудийлар сони ортиб бормоқда

Бу ҳақда табиий офат қурбонларини аниқлаш ташкилоти (ZAKA) маълум қилди.

Исроил Эроннинг Машҳад аэропортида ёнилғи қуяётган самолётга ҳужум қилди (видео)

Бу ҳақда Исроил армияси матбуот хизмати хабар тарқатди.

Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси разведка бошлиғи ва ўринбосари Исроил ҳужумларидан кейин вайроналар остида қолиб кетди

Бу ҳақда Iran International телеканали хабар берди.

Дрон ҳужуми: Қозон ва Нижнекамск аэропортлари вақтинча ёпилди

Унинг қўшимча қилишича, Ижевск аэропортида ҳам чекловлар жорий этилган.

Исроилда беш нафар Украина фуқароси ҳалок бўлди

Украина консуллиги қурбонларнинг шахсини аниқлаш учун Исроил полицияси билан ҳамкорлик қилмоқда.

Ҳиндистонда вертолёт ҳалокатга учради

Хабарга кўра, ҳалокатга ноқулай об-ҳаво шароити сабаб бўлиши мумкин. Воқеа жойида қутқарув хизматлари ва полиция ишламоқда.

Нетаняҳу Эрон разведкаси бошлиғи Муҳаммад Козимийнинг йўқ қилинганини тасдиқлади

Бу ҳақда Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху Fox News каналига берган интервьюсида маълум қилди.

Молдова пойтахтида полиция ЛГБТ мухолифларини шафқатсизларча калтаклади ва ҳибсга олди

Ҳуқуқ-тартибот идоралари эса бузуқликни тарғиб қилишга қарши бўлганларга нисбатан кескин чоралар кўрмоқда.

Москва Киевга яна 1200 та ҳалок бўлган украиналикнинг жасадини топширди

Украина томони эса ҳалок бўлган россияликларнинг 27 та жасадини Россияга қайтарди.

ЦАХАЛ: Исроил армияси Теҳрондаги 80 дан ортиқ нишонларга зарба берди

Уч кундан кам вақт ичида Эронга тегишли 170 дан ортиқ нишонлар ва 720 та ҳарбий инфратузилма объектлари йўқ қилинган.

Эроннинг Исроилга зарбалари қандай оқибатлар олиб келди?

Исроил ССВ маълумотларига кўра, Эрон ҳужумлари оқибатида сўнгги 24 соат ичида 12 киши ҳалок бўлган, 385 нафар инсон тан жароҳати олган.

Эрон осмони ёпилди — БААни 2000 нафар россиялик сайёҳ тарк этолмасдан турибди

13 июн куни Исроил Эронга биринчи зарбаларни берганидан сўнг, Эрон ҳукумати ўз ҳаво кенгликларини ёпиб қўйди. Бу натижада авиакомпаниялар рейсларни бекор қилди ёки жадвалларга ўзгартиришлар киритди.

Эрон келишувга тайёр, Исроил эса янги ҳужумга тайёрланмоқда

Эрон ядро қуролига эга бўлмаслигини кафолатловчи битим тузишга тайёр, дея баёнот берди мамлакат ташқи ишлар вазири Аббос Аракчи.

Трамп 36 та давлат фуқаролари учун АҚШга киришни чекламоқчи. Ўзбекистон рўйхатда борми?

АҚШ 36 та давлат фуқаролари учун мамлакатга кириш чекловларини жорий этмоқчи. Бу ҳақда The Washington Post нашри давлат департаменти ҳужжатлари билан танишган ҳолда хабар берди.

Моссаднинг "пухта" операцияси: портловчи моддалар Эронга чемоданларда олиб кирилган

The Washington Post нашри Исроил Эронга авиаҳужум уюштиришдан олдин қандай қилиб мамлакатнинг ҳаво мудофаа тизимини ва ракета қурилмаларини ишдан чиқарганини очиқлади.

Эрон ҳужумлари пайтида Исроил ҳаво мудофаа тизими заифлашгани маълум бўлди

Сўнгги уч кунлик Эрон билан тўқнашувлар давомида Исроилнинг машҳур ракетага қарши мудофаа тизими — "Темир гумбаз" (Iron Dome) — маълум заифликларни намоён қилди, деб ҳисоблайди таҳлилчилар.

Германия Исроилнинг Эронга ҳужумларини қўллаб-қувватламоқда

Израиль Ташқи ишлар вазири Гидон Саар Германия ташқи ишлар вазири билан суҳбат чоғида Исроил Эрон ҳудудига ҳужумларини давом эттиришини маълум қилди.

Исроил Эрон фуқароларига мурожаат қилди: "Бу ҳудудлардан кетинглар"

"Биз айтмагунимизгача қайтманглар", дея қўшимча қилинади мурожаатда.

Паркентда 3 нафар бола бассейнда чўкиб, вафот этди

Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.

Трамп Эронни жиддий огоҳлантирди: "Бу ишни қила кўрманг..."

Исроил ва Эрон якшанбага ўтар кечаси бир-бирига янги ҳужумлар уюштирди, шу билан бирга АҚШ Президенти Дональд Трамп бу можарони осонлик билан тугатиш мумкинлигини айтди ҳамда Эронни огоҳлантирди.

Эрон расмийлари Исроилга «ахборот ёрдами» учун ўлим жазоси билан таҳдид қилмоқда

Эронда Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси (ИИМК) ахборот тарқатиш фаолиятини кескин чеклаб, Исроил манфаатига хизмат қиладиган ҳар қандай хабар ёки ҳамкорлик ўлим жазоси билан жазоланишини эълон қилди. Бу баёнот маҳаллий ва халқаро журналистлар фаолиятини жиддий хавф остига қўяди.

Яқин Шарқдаги кескинлик туфайли Ўзбекистонда айрим рейслар бекор қилинди

Эрон ва Исроил ўртасидаги ҳарбий тартибсизликлар оқибатида Ўзбекистон авиакомпаниялари айрим парвозларни ўзгартириш ёки бекор қилишга мажбур бўлди. Хавфсизлик нуқтайи назаридан бир қатор давлатлар ҳаво ҳудуди вақтинча ёпилди.

Исроил Эрон ҳарбий-ҳаво кучларининг иккита базасига зарба берди

Бу ҳақда армия матбуот хизмати баёнотида айтилган.

Наманганда валютафурушдан 41,2 млн сўм жиноий жарима ундирилди

Фуқаро О. А ҳам ноқонуний валюта савдоси билан шуғулланганда ҳуқуқни муҳофаза қилиш идора ходимлари томонидан фаолиятига чек қўйилган.

"АҚШ Исроил амалиёти Эрондаги ҳукуматни ўзгартиришга қаратилган бўлиши мумкин"

Трамп Исроилнинг ҳаракатларини ижобий баҳолаб, ЦАХАЛ “дунёдаги энг яхши қуроллардан, яъни Америка қуролларидан” фойдаланганини таъкидлади.

Исроил Эроннинг Фордодаги ядровий объектига зарба берди

Исроил Эроннинг жавоб зарбаси жуда оғир бўлиши мумкинлигини тушунади, оқибатларни минималлаштиришга тайёрланмоқда, деди Исроил бош вазири.

Эроннинг яна бир юқори мартабали амалдори ўлдирилди

Генерал Қааний 2020 йилда АҚШ ҳужуми оқибатида ўлдирилган Қосим Сулаймоний ўрнига ушбу лавозимга тайинланган эди.

ЦАХАЛ бир қатор ҳаво ҳужумлари натижасида Эроннинг ракета инфратузилмасига тегишли объектлар йўқ қилинганини маълум қилди

Ҳужум қилинган объектлардан бирида контейнер кўринишида ниқобланган ўзига хос учириш механизми жойлаштирилгани аниқланган.

Исроилнинг киберхужуми ортидан Эрон армияси “кўр, кар ва соқов” бўлиб қолган

Қайд этилишича, бўлинмалар ўртасидаги алоқа, рациялар, пейжерлар ва мобил телефонлар ҳам ишдан чиққан

Исроилнинг Эронга ҳужумидан сўнг АҚШ ўз ҳарбий кемаларини Яқин Шарққа юбормоқда

Манбаларга кўра, АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари USS Thomas Hudner эсминецини Шарқий Ўрта ер денгизи томон йўллаган.

Россия мингдан ошиқ жасадларни Украинага топширди

Ҳарбий асирлар бўйича мувофиқлаштирувчи штаб ўзининг Телеграм-каналида 1200 нафар ҳалок бўлган украиналиклар жасади қайтарилгани ҳақида эълон қилди.

Нетаньяху маъмурияти дунёни фалокатга тортаётгани хавотирли — Эрдоған

Туркия раҳбари халқаро ҳамжамиятни “глобал ва минтақавий барқарорликка таҳдид солаётган Исроил бандитизмига чек қўйиш”га чақирди.

Ироқ БМТ Хавфсизлик Кенгашига Исроил ҳаво ҳудудини бузганидан шикоят қилмоқда

Бу ҳақда Ироқ ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.

Исроилнинг Эронга қарши амалиёти қанча давом этади?

Исроил икки ҳафта давомида Эронда операция ўтказишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Wall Street Journal хабар бермоқда.

Туркия Эрон, Ироқ, Сурия ва Иорданияга парвозларни бекор қилди

Исроилнинг Эронга ҳаво ҳужуми уюштирганидан кейин минтақадаги хавфсизлик хавотирлари кучайгани учун Туркия бир қатор давлатларга парвозларни вақтинча тўхтатди.

Трамп Исроилнинг ҳужумига юқори баҳо берди — ABC News

У ҳужумни “ажойиб” деб атади ва олдинда “ҳали кўп нарсалар бўлади” деб айтди.

Исроилнинг Теҳронга уюштирган ҳужумлари оқибатида камида 78 киши ҳалок бўлди, яна 329 киши яраланди — Fars

The Wall Street Journal маълум қилишича, Исроил келаси 14 кун ичида Эронга янги ҳужумлар уюштириши мумкин.

"Яшил чироқ" ёқилди: Исроил Эронга ҳужумни давом эттирмоқда

Исроилнинг "Channel 14" телеканали маълум қилишича, Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари Эронга қарши ҳужумларни қайтадан бошлаган.

Исфаҳон ва Фордо ядровий объектлари талафот кўрмади — МАГАТЭ

Халқаро атом энергияси агентлиги (МАГАТЭ) маълумотига кўра, Фордо уранни бойитиш корхонаси ва Исфаҳондаги ядровий объект Исроил зарбаларидан талафот кўрмаган.

Эронликлар кўчаларда: улар Исроилга қарши зарба беришни талаб қилишмоқда (ВИДЕО)

Минглаб Теҳрон ва бошқа Эрон шаҳарлари аҳолиси кўчаларга чиқиб, Исроилнинг ҳаракатларига қарши норозилик билдирди.