Муфтий Нуриддин домла Мадинада ўзбекистонлик умрачилар билан мулоқот қилди

Муфтий Нуриддин домла Мадинада ўзбекистонлик умрачилар билан мулоқот қилди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев бошчилигидаги “Ҳаж – 2022” делегацияси Саудия Арабистонига жўнаб кетди, деб хабар қилди Ўзбекитон мусулмонлари идораси матбуот хизмати.

Улар Мадина шаҳрида ўз ибодатларини адо этаётган ўзбекистонлик умрачилар билан мулоқот қилди.

Умрачилар барча шароитлар муҳайё қилингани, айниқса, меҳмонхонанинг Масжиду Набавийга яқинлиги, беш маҳал намоз ва зиёратларни адо этишга қулайлиги, меҳмонхонадаги озода, кенг ва шинам хоналар кишининг баҳру дилини очиши, таомлари ибодатга қувват бўлаётгани, малакали шифокорлар томонидан доимий кузатув олиб борилишини мамнуният билан изҳор қилдилар.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!