Муфтий Франция президентига: "Сиз биринчи рақамли террорчисиз"

Муфтий Франция президентига: "Сиз биринчи рақамли террорчисиз"

Чеченистон Республикаси раҳбарининг маслаҳатчиси, Чеченистон муфтиси Салах Межиевнинг айтишича, Франция президенти Эмманюэл Макрон Исломга қарши ҳужум уюштирган. Муфтий шу муносабат билан янги қурбонларни башорат қилди.

Межиев "Пайғамбаримиз Муҳаммаднинг карикатураларини" мамлакатдаги барча ҳукумат биноларига осиб қўйиш буйруғи"га изоҳ берди. “Макрон Ғарбнинг юзи бўлиб, у ерда анъанавий қадриятлар, хусусан, Ислом дини қабул қилиниши мумкин эмас. У нима қилаётганини мукаммал тушуниб, вафот этган ўқитувчининг Қудратли Aллоҳ яратган энг буюк инсонлар шаънини булғашни мақсад қилган ҳаракатларини қоралаш ўрнига, Ислом динига қарши юриш бошлади", - деди Межиев.

“Макрон, сиз дунёдаги биринчи рақамли террорчисиз. Сиз пайғамбаримизни ҳақорат қилиш билан барча пайғамбарларни ва барча динларни ҳақорат қиласиз. Макрон, сиз ахлоқий тамойиллар ва қадриятларга эга бўлмаган энг хор жонзот, Aллоҳ таолонинг душмани, инсониятнинг душмани, барча мусулмонларнинг душманисиз.

Сиз миллатлараро ва динлараро низоларни ўз қўлларингиз билан қўзғайсиз! Мен сизнинг ақлдан озган ўқитувчини "миллий қаҳрамон"га айлантириш орқали қандай қилиб атайлаб мусулмонларни провокацион ҳаракатларга ундашингизни кўряпман", деб қўшимча қилди Чеченистон муфтийси.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!