"Росвооружение"нинг собиқ бош директори Алексей Огарёв Москва яқинидаги қишлоқда ўлик ҳолда топилган, деб хабар бермоқда РИА Новости ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбасига таяниб.
"Дастлабки маълумотларга кўра, эркакнинг танасида жиноят аломатлари мавжуд эмас. Бироқ ўлимнинг аниқ сабаби экспертиза натижаларига кўра аниқланади. Терговга қадар текширув олиб борилмоқда", - дейди Москва вилояти Тергов қўмитаси бош бошқармаси бошлиғи РИА Новостига.
"Росвооружение" компанияси "Промекспорт" федерал давлат унитар корхонаси билан бирлашгандан сўнг, "Рособоронекспорт"га айлантирилиб, кўп миллиардлик айланмага эга бўлган Россиянинг ягона маҳаллий қурол ва ҳарбий техника экспорт-импортчисига айланган.
Маълумот учун, Огарёв ҳозиргача 1999-2000 йилларда "Росвооружение"ни бошқарган, шунингдек, Россиянинг ЕХҲТдаги доимий вакили, президент маъмурияти раҳбари ўринбосари ва Хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари каби лавозимларида ишлаган.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.