Москва жоме масжидида коронавирус туфайли туну кун Қуръон тиловат қилинмоқда

Москва жоме масжидида коронавирус туфайли туну кун Қуръон тиловат қилинмоқда

Москва жоме масжидида COVID-19 коронавирус тарқалиши сабаб Қуръони карим оятлари тиловат қилинмоқда. Бу ҳақда Россия Муфтийлари кенгаши сайтида маълум қилинди.

Таъкидланишича, Қуръони карим оятлари 17 мартдан бошлаб 24 соат давомида тиловат қилинади.

Бу шу кунларда бутун дунёда тарқалаётган коронавирус туфайли Аллоҳ таолога бўлган умумий мурожаат экани айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Мусулмонлар идораси раиси, муфтий ҳазратлари Усмонхон Алимов COVID-19 коронавирус тарқалиши сабаб диний маросимларни ўтказиш тартиби ҳақида баёнот бергани хабар қилинган эди.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!