Миср, Ироқ ва Иордания ўртасидаги савдо линиясининг биринчи босқичи ишга тушди

Миср, Ироқ ва Иордания ўртасидаги савдо линиясининг биринчи босқичи ишга тушди

Қизил денгизда Яман ҳутийларининг таҳдиди кучайиб бораётган бир пайтда Миср транспорт вазири Миср, Ироқ ва Иордания ўртасидаги савдо линиясининг биринчи босқичи ишга туширилганини маълум қилди, деб ёзади Shafaq News.

Лойиҳани амалга ошириш турли транспорт турларини қамраб олувчи 7 та логистика коридорини ўз ичига олади. Айни пайтда 500 километрлик темир йўл кесишмасини ўз ичига олган иккинчи босқични ишга тушириш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Маршрутлар Форс кўрфази мамлакатлари, Ироқ ва Иорданиядан Европа ва АҚШга транспорт оқимини оширади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!