Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилотининг навбатдан ташқари саммитида қандай ташаббусларни илгари сурди?

Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилотининг навбатдан ташқари саммитида қатор ташаббусларни илгари сурди:
➖ фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш ва уларнинг оқибатларини бартараф этиш мақсадида Ташкилотнинг тизимли ҳамкорлик платформасини ташкил этиш;
➖ Ташкилот доирасида табиий офатлар ва фавқулодда вазиятларнинг олдини олишга қаратилган кўп томонлама битимни тезроқ ишлаб чиқиш;
➖ фавқулодда вазиятлар бўйича вазирликлар ўртасидаги шериклик алоқаларини кескин фаоллаштириш;
➖ кутилмаган ва оғир синовли пайтларда ижтимоий ва иқтисодий муаммоларни бартараф этишда яқиндан кўмак кўрсатиш механизмларини жорий этиш;
➖ Ташкилот доирасида Табиий офатлар мониторинги ва таҳлили марказини тузиш ҳамда уни Тошкентда жойлаштириш.