«Мир» тўлов тизими бошқа давлатда ишга туширилди

«Мир» тўлов тизими бошқа давлатда ишга туширилди

Мянмадаги айрим ресторан ва савдо марказларида Мир тўлов тизими ишлай бошлади . Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда .

Россиянинг республикадаги элчихонаси тизим ишга тушганини тасдиқлади. «Биз ушбу тадбир сайёҳлар оқимига ижобий таъсир кўрсатишини ва Россия фуқароларининг мамлакатда қулай бўлишини таъминлашини кутамиз», — деди дипломатик миссия.

Шундай қилиб, «Мир» аллақачон 13 мамлакатда фаолият кўрсатмоқда. Миср , Эрон ва Маврикий тизимга уланишни режалаштирмоқда

Аввалроқ Мянма расмийлари мамлакатга россиялик сайёҳларни янада кўпроқ жалб қилмоқчи бўлган ва бунинг учун махсус дастур ишлаб чиққан эди. Машҳур Осиё давлатининг банклари аллақачон СWИФТнинг русча аналогига уланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!