Мингбулоқлик фермер қарзи сабаб ўзини ўлдирди

Мингбулоқлик фермер қарзи сабаб ўзини ўлдирди

Наманган вилояти Мингбулоқ тумандаги «А.Х.Х.» фермер хўжалиги раҳбари Т.Х. (58 ёш) бошқа фермердан 15 минг АҚШ доллари миқдорида қарз бўлган.

Қарзни қайтариш имконияти бўлмаганидан тушкунликка тушган Т.Х. ўзига тегишли «Иж-27 Е» русумли вертикал шаклдаги қўш оғизли ов милтиғи қўндоғини ўрик дарахтига, ствол учини эса ўзининг юрагига тираб, ўзига ўқ узган. 

«Оқибатда Т.Х. ҳодиса жойида вафот этган», — дейилади прокуратура ахборотида. Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!