Мехикода ер усти метроси эстакадаси поезд юриб кетаётган вақтида қулаб тушди, оқибатда камида олти киши ҳалок бўлиб, 80 киши жароҳатланди. Бу ҳақда El Universal газетаси хабар берди.
Кейинроқ ҳукумат маълум қилишича, дастлабки маълумотларга кўра, ҳалок бўлганлар сони 13 кишига етган, жабрланганлар эса 70 га яқин.
Маҳаллий вақт билан 3 май куни 22:30 да (Тошкент вақти билан 4 май 08:30) Мексика пойтахтида 12-метро линияси кўприги поезд ўтиб кетаётган пайтда қулаб тушган. Ҳодисага метро кўприги устунларидан бирига автомобиль келиб урилиши сабаб бўлган.
Воқеа жойига бир неча ўнлаб тез ёрдам машиналари, ўт ўчирувчилар ва қутқарувчилар етиб келган. Метро кўприги остидан ўтган йўлдан юриб кетаётган бир нечта автомобиль ҳам вайроналар остида қолган.
Кўприкнинг қулаши кўча видеокузатув тизими камераларига муҳрланган.
Ҳодиса жойига Мехико мэри Клаудия Шайнбаум ҳам етиб келган. El Universal ёзишича, 2017 йилги зилзиладан кейин айни пайтда қулаб тушган эстакаданинг устунларида ёриқлар пайдо бўлган, маҳаллий аҳоли ўша вақтдаёқ унинг қулаб тушишидан хавфсираган эди.
Асрлар давомида давлатлар номлари тарихий воқеалар, маданий хусусиятлар ва миллий идентичлик таъсирида шаклланган. Бироқ турли даврларда кўплаб мамлакатлар расмий номини ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилган — бу халқаро ҳужжатлар, музокаралар ва идентификацияда муайян қийинчиликларни келтириб чиқаришига қарамасдан.
Global Wealth Databook ва Bloomberg томонидан дунёда аҳолисининг катта қисми миллионерлардан иборат бўлган давлатлар рўйхати эълон қилинди. Ўзбекистон бу рўйхатга киритилмади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
АҚШнинг президенти Дональд Трамп 2024 йилдаги ҳомийлар йиғилишида сўзлаб, Россия президенти Владимир Путинни Украинага ҳужум қилмаслик учун Москвага бомба ташлаш билан таҳдид қилганини маълум қилди.
БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА) маълум қилишича, Ғаза секторида тахминан 50 минг ҳомиладор ва эмизикли аёл бир неча кундан бери овқатга етиб бормай, жуда оғир шароитда яшамоқда.
Россия президенти Владимир Путин Роман Старовойтни транспорт вазири лавозимидан озод қилгач, у ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фожиага нима сабаб бўлган?
Исроил томонидан қўзғатилган гуманитар инқироз, Ғазога нисбатан кучайтирилган блокада ва инсонпарвар ёрдамларнинг киришини тўсиш билан янада оғирлашмоқда.
Техасда кучли ёмғир ва Гвадалупе дарёсининг тошиб кетиши оқибатида юзага келган сув тошқини оқибатида камида 104 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.