Рақамли оммавий ахборот воситалари бўйича парламент комиссияси раҳбари Ҳусейин Яйманнинг Hurriyet нашрига маълум қилишича, Туркия раҳбарияти Meta вакиллари билан иккита учрашув ўтказган.
Мулоқот чоғида Туркия томони Meta вакилларини тинглаб, Туркияда ваколатхона очиш талабларини билдирди. Маълум қилинишича, улар бу талабларга ижобий жавоб бериб, депутатлар томонидан берилган саволларга ишончли ва самимий жавоблар берган.
❌ Эслатиб ўтамиз, 2 август куни Туркияда Meta компаниясига тегишли Instagram ижтимоий тармоғи блокланган эди. Вазиятдан хабардор манбаларнинг ўша куни ТRТ World телеканалига маълум қилишича, Ҳамас сиёсий бюросининг марҳум раҳбари Исмоил Ҳания билан боғлиқ контент олиб ташланганлиги сабабли Инстаграмъга кириш тўхтатилган.
Кейинроқ Президент Ражаб Тоййиб Эрдўғaн ижтимоий тармоқ мамлакат ҳукумати талабларига мос келиши билан Instagram'га киришга қўйилган тақиқ автоматик тарзда олиб ташланишини айтди.
Ҳукмрон Ак Партиянинг айтишича, ижтимоий тармоқ АҚШ ва Британия қоидаларига қандай амал қилса, худди шундай Туркия талабларига ҳам мос келиши керак.
“UzAuto Motors” 2025 йил 21 июлдан бошлаб мижозларга Chevrolet Onix, Tracker ва Damas моделдаги автомобилларни янги шартларда харид қилиш имконини тақдим этмоқда.
Арманистон Бош вазири Никол Пашинян Қорабоғ масаласида ўзининг сиёсий қарорини кеч қабул қилганини тан олди. Унинг таъкидлашича, мазкур қадамда кечикканлик минтақавий зиддиятларни чуқурлаштирди.
Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, муҳосарадаги Ғазо секторида сўнгги 24 соат давомида очлик ва кам овқатланиш оқибатида 18 киши ҳалок бўлди.
Украина президенти Владимир Зеленскийнинг маълум қилишича, ўтган тун давомида Украина шаҳарлари ва аҳоли пунктларига 420 дан ортиқ дрон ва 20 тадан ортиқ ракета билан ҳужум қилинган. Ҳужумлар натижасида 2 киши ҳалок бўлган, 15 киши яраланган.
Суриянинг Эс-Сувейда вилоятида друзлар қўмондони Ҳикмат ал-Ҳижрига қарашли кучлар томонидан наслдан-насл яшаб келган уйларидан мажбуран чиқарилган бедуин араб оилаларининг бир қисми эвакуация қилинди.
Исроил армиясининг амалдаги ва собиқ ҳарбийлари The Wall Street Journal нашрига маълум қилишича, Исроил аскарлари Ғазо секторида гуманитар ёрдам тарқатиш пункти яқинида оқ байроқ кўтариб турган палестинлик фуқароларга нисбатан ўқ узганини тан олди.
16 июл куни Исроил ҳарбий самолётлари Сурия пойтахти Дамашқдаги муҳим объектларга — Мудофаа вазирлиги, Ҳарбий штаб ва Президент саройи атрофига зарба берди. Бу ҳужум оддий ҳаво зарбаси эмас эди — бу аниқ сиёсий стратегиянинг давомидир.
Болгарияда дипломатнинг машинасига ортилган 200 килограммдан зиёд гиёвандлик моддаси мусодара қилинди. Таъкидланишича, мамлакат тарихида бунчалик йирик наркотик партияси биринчи марта фош қилинди.
АҚШнинг Исроилдаги элчиси Майк Хакаби Исроил ҳукуматининг масиҳий ташкилотлар ва уларнинг хорижий ходимларига нисбатан ҳаракатларидан жиддий норозилик билдирди.
Санкциялар таркибига қурол етказиб беришни тўхтатиш, ҳарбий ҳамкорлини якунлаш, суд орқали жавобгарликни кучайтириш, шунингдек, Исроил компанияларга нисбатан иқтосодий чекловлар жорий этиш каби бандлар киради.