Интернет нашрларида “Барселона” ҳужумчиси Лионел Мессининг терма жамоадан кетмоқчи эканлиги ҳақида хабарлар тарқалганди. Маълумотларга кўра, бунга етарлича сабаблар мавжуд.
“Milli.az” нашри Лионел Месси ва Аргентина терма жамоаси бош мураббийси Хорхе Сампаолиўртасида можаро юзага келганлиги ҳақида ёзмоқда. Нашрга кўра, Мессининг бундай қарорга келишига айнан Сампаолисабабчи.
Хабарларга қараганда, Хорватияга қарши ўйиндан олдин Месси ва мураббий ўзаро келишмай қолган. Месси асосий таркибга Дибалани киритишни сўраган, аммо Хорхе бу таклифни инобатга олмаган. Шунингдек, Ди Марияни ҳам захирага олган. Унинг ўрнига тушган футболчиларнинг ўйини эса Мессига ёқмаган. Нашрга кўра, Мессининг Хорватияга қарши кайфиятсиз ўйинига ҳам шу келишмовчилик сабаб бўлган. Месси айни дамда Нигерияга қарши бўладиган жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи учинчи тур ўйинидан кейин терма жамоадан кетишни мўлжалламоқда. У Сампаолиқўл остида ўйнамоқчи эмас.
Спорт вазирлиги, Миллий Олимпия ва Паралимпия қўмиталари раҳбарияти футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Англиянинг “Манчестер Сити” клуби ўйинчиси Абдуқодир Ҳусанов ҳамда отаси билан учрашиб, унинг яқин даврдаги режалари хусусида суҳбатлашди.
«Реал Мадрид» мухлислари ҳужумчи Килиан Мбаппени мавсумнинг ҳал қилувчи палласида Италияда севгилиси билан ҳордиқ чиқараётгани учун кескин танқид қилишди.
Терговга қадар текширув давомида аниқланишича, жорий йилнинг февраль ойида ички ишлар органлари томонидан МЧЖ билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган
Айни дамда ҳолат Сурхондарё вилояти Экология бош бошқармаси Экополиция ходимларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан ва бошқа тегишли ташкилотлар билан бирга воқеа жойига чиққан ҳолда ўрганилмоқда.
Дональд Трамп Италия ва Испаниядан норози эканини билдириб, ушбу давлатлардаги АҚШ ҳарбий контингентини олиб чиқиш масаласини кўриб чиқиш билан таҳдид қилди.
Маълумотларга кўра, ҳодиса Ролпа туманидаги Джалджала ҳудудида содир бўлган. Автомобил Шарқий Рукумдан келаётган зиёратчиларни олиб кетаётган бўлган ва тоғли ҳудудда йўлдан чиқиб, тахминан 800 метр баландликдан қулаган.
2026 йил 27 апрель куни Туркий Маданият ва Мерос Жамғармаси Президенти, профессор Актоти Раимқулова хонимнинг Туркиянинг Газиантеп шаҳрига амалга оширган хизмат сафари доирасида Газиантеп Катта Шаҳар ҳокими Фотма Шаҳин хоним билан учрашув бўлиб ўтди.
Ушбу моддага кўра, қасддан баданга оғир шикаст етказиш жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлса, 8 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши қайд этилган.