МДҲ мамлакатлари экспертлари Рус тилини қўллаб-қувватлаш ва тарғиб қилиш халқаро ташкилотининг таъсис ҳужжатларини ишлаб чиқишга киришди

МДҲ мамлакатлари экспертлари Рус тилини қўллаб-қувватлаш ва тарғиб қилиш халқаро ташкилотининг таъсис ҳужжатларини ишлаб чиқишга киришди

МДҲ штаб-квартирасида экспертлар гуруҳининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Арманистон, Беларус, Қозоғистон, Россия, Тожикистон, Ўзбекистон, МДҲга аъзо давлатлар парламентлараро ассамблеяси ва Ҳамдўстлик Ижроия қўмитаси вакиллари иштирок этди.

МДҲ Бош котиби ўринбосари Даурен Абаев рус тили Ҳамдўстлик мамлакатларида миллатлараро мулоқотнинг асосий воситаси сифатидаги мавқеини сақлаб қолганини таъкидлади.

Ўтган йилнинг октабр ойида МДҲ давлатлари раҳбарлари Остонада бўлиб ўтган саммитда Тоқаевнинг рус тилини қўллаб-қувватлаш ва тарғиб қилиш бўйича ташкилот тузиш ташаббусини қўллаб-қувватлаган ва унинг концепциясини маъқуллаган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!