Мбаппе текинга "Реал"га ўтмоқчи

Мбаппе текинга "Реал"га ўтмоқчи

"ПСЖ" ҳужумчиси Килиан Мбаппе клуб билан шартномасини узайтирмоқчи эмас.

Хабарларга кўра, 24 ёшли франциялик футболчи парижликлар билан келишувни 2025 йилнинг июнь ойи охиригача узайтириш имконини берувчи вариантдан фойдаланмоқчи эмас. Ушбу опцияни фаоллаштириш имконияти ўйинчида 2023 йил июль ойи охиригача қолади.

Футболчининг ўзи 2024 йилнинг ёзида "ПСЖ"ни текинга тарк этишни ўйламоқда. 19 май куни ҳужумчи "Реал"нинг келаси йилги трансфер бозоридаги асосий мақсади экани хабар қилинганди.

Мбаппе "ПСЖ"да 2017 йилнинг августидан буён тўп сурмоқда. 2022/23 йилги мавсумда у жамоа учун барча мусобақаларда 41 ўйинда 40 гол урди ва 9 голга ассистентлик қилди.

Transfermarkt.com сайтида Мбаппенинг нархи 180 миллион еврога баҳоланмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!