Марказий банк масофавий банк хизматлари ва тўлов ташкилотларининг электрон пул ўтказмаларидан фойдаланувчиларга уюштирилаётган кибертаҳдидлар, виртуал фирибгарликларнинг олдини олиш мақсадида барча фуқароларни огоҳлантирди.
Ижтимоий инжиниринг усулларини қўллаган ҳолда фуқароларнинг ишончига кириш орқали улар пул маблағларини ўзлаштириш, алдов йўли билан банк пластик карталаридаги пул маблағларини бошқариш ҳуқуқини қўлга киритиш, шахсга доир маълумотларни рухсатсиз олиш ва тўлов эвазига тарқатиш каби молиявий фирибгарликлар кўп бор кузатилмоқда.
Қайд этилишича, ҳар қандай ҳолатда ҳам СМС хабар орқали келган бир марталик тасдиқловчи кодни ҳеч кимга ошкор қилмаслик керак. Ушбу тасдиқловчи код ёрдамида фирибгарлар ҳисобдаги пул маблағларини рухсатсиз ўтказиши ёки мобил иловалар ёрдамида уларни бошқариш ҳуқуқини қўлга киритиши мумкин.
“Бегона шахсларга банк карталари ёки банкнинг мобил иловасидаги аккаунтингиз тўғрисидаги маълумотларни берманг
Шуни ёдда тутиш керакки, банк картасига пул ўтказиш учун унинг 16 хонали рақамини билиш етарлидир. Унутманг, банк ходимлари пластик картангизнинг амал қилиш муддати ёки СМС хабар орқали келган тасдиқловчи кодларни айтишингизни сўрамайди.
Сизга телефон орқали мурожаат қилиб, ўзини банк ходими, тўлов ташкилотининг администратори ёки бошқа давлат идораси ходими сифатида таништириб, пластик картангиз бўйича ёки банкнинг мобил иловасидаги аккаунтингиз тўғрисидаги маълумотларни сўраган шахсларга, банк пластик картаси тўғрисидаги конфиденциал ахборотларни ёки шахсий маълумотларингизни берманг. Улар фирибгар бўлиши мумкин.
Ҳар қандай ҳолларда ҳам ҳисоб рақамингиздаги ўзгаришлар, шубҳали тўловлар, сизнинг номингизга расмийлаштирилган кредитлар ёки омонатларни сабаб қилиб маълумот олишга уринишларни сезсангиз, хизмат кўрсатувчи банкингизга мурожаат қилиб, аниқлик киритишингиз зарур”, дейилади маълумотда.
Бундан ташқари, таклиф этилаётган товар ва хизматларнинг расман сертификатланган ёки лицензияга эга эканини текшириш лозим.
Турли акциялар, ютуқли лотерея совринлари, брокерлик хизматлари, валюта биржаларида қатнашиб, юқори даромад олиш, чет давлатларида онлайн ўқиш ва юқори даромадли ишларга тез ва осон жойлаштириш, олдиндан сармоя киритиб қисқа муддатда бойиб кетиш, онлайн савдо платформалари орқали товарларни арзон нархларда етказиб бериш каби арзимас хизмат ҳақи эвазига юқори даромад олишга ундовчи ёлғон таклифлари билан фуқароларнинг ишончидан фойдаланиб уларнинг пул маблағларини ўзлаштиришга уриниш ҳолатлари кузатилмоқда. Бунда фирибгарлар сохта шартнома ва ҳужжатларни тақдим этиб фуқароларни ишонтиришга ҳаракат қилади.
Шубҳали бўлган веб-саҳифаларда банк картаси тўғрисидаги маълумотлар ва СМС хабар орқали келган тасдиқловчи кодларни киритмаслик керак.
“Ҳозирги кунда кўриниши жиҳатдан тўлов ташкилотларининг веб-сайтига ўхшаган сохта саҳифалар фирибгарлар томонидан тарқатилмоқда. Сайтга банк картаси тўғрисидаги маълумотлар киритилганда, фирибгарлар ушбу маълумотлар ёрдамида пластик карталарнинг банк мобил иловаларига уланиб, пул маблағларини ўзлаштириши хавфи мавжуд.
Сизга таклиф этилган веб-саҳифанинг ҳақиқийлигига шубҳа қилсангиз, тегишли ташкилотнинг интернет тармоғидаги расмий сайти ёки веб-саҳифасининг манзили билан солиштириб кўринг”, дейилади МБ хабарида.
Шунингдек, суғуртасиз машина ҳайдаганларга кўпроқ жазо бериш ва камера таний олмайдиган автомобиль рақамлари муаммосини ҳал қилиш чоралари ҳам кўриб чиқилмоқда.
“UzAuto Motors” 2025 йил 21 июлдан бошлаб мижозларга Chevrolet Onix, Tracker ва Damas моделдаги автомобилларни янги шартларда харид қилиш имконини тақдим этмоқда.
Эрон Ташқи ишлар вазирлиги қуролсизланиш ва қуролларни назорат қилиш бошқармаси директори Ҳайдар Али Балужий 12 кунлик уруш давомида Исроил томонидан Эрондаги вакцина ва дори воситалари ишлаб чиқариш объектлари ҳамда соғлиқни сақлаш марказларига қилинган ҳужумларни халқаро ҳуқуқ ва минтақавий хавфсизликка таҳдид сифатида баҳолади.
Ғазода ишлаётган журналистларнинг айтишича, улар тўғридан-тўғри нишонга олинмоқда ва исмлари Исроил режими армияси рўйхатларига қасддан йўқ қилиш мақсадида киритилган.
2025 йил 11 август куни Ғазо шаҳридаги “Аш-Шифа” шифохонаси ёнида жойлашган журналистлар чодирига Исроил томонидан уюштирилган зарба оқибатида Al Jazeera телеканалининг 5 нафар ходими ҳалок бўлди.
ДХХнинг Бухоро вилояти бўйича бошқармаси ҳамда ички ишлар ва прокуратура органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ходим 13 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Жорий йилнинг 24 июль куни соат 22:30 ларда Чироқчи тумани, яшовчи аёл Д.И. 102 рақамига мурожаат қилиб, у билан бирга расмий никоҳсиз яшаб келаётган эркак Н.П.нинг онаси хонадонига келиб жанжал кўтараётганлигини маълум қилган.
Гумонланувчилар орасида Таиланднинг энг йирик қурилиш компанияларидан бири – Italian-Thai Development Премчай Карнасута ва Хитойнинг China Railway компанияси ҳам бор.
ҲАМАС ҳаракати Исроил ҳукумати томонидан Ғазо шаҳрини босиб олиш ва унинг аҳолисини мажбуран кўчириш режаларини кескин қоралаб, буни "катта оқибатларга олиб келувчи ҳарбий жиноят" деб атади.
Исроил Хавфсизлик кабинети Ғазо секторида фақат Ғазо шаҳрини босиб олиш режасини маъқуллади. Бу қарор аввал эълон қилингандай бутун сектор эмас, балки унинг шимолий қисмига доир босиб олишни назарда тутади.
Ҳолат юзасидан ўтказилган хизмат текшуви натижаларига кўра, 2006 йилда туғилган А.А. исмли шахс Чилонзор тумани 19-мавзе ҳудудида яланғоч ҳолда жамоат жойида ҳаракатланган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 5 август куни Туркманбоши шаҳридаги "Аваза" миллий туризм ҳудудида ўтаётган БМТнинг Денгизга чиқиш имкони бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар бўйича учинчи конференциясида иштирок этди.