Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) ирқчилик ва камситувчи фикрлар туфайли эндиликда маймун чечагига нисбатан “monkeypox” сўзи ўрнига янги “mpox” атамасидан фойдаланади. Бу ҳақда РИА Новости ташкилот сайтида эълон қилинган баёнотга таяниб, хабар берди.
“Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти жаҳон экспертлари билан бир қатор муҳокамалардан сўнг инглиз тилидаги янги “mpox” атамасини маймун чечагининг синоними сифатида қўллашни бошлайди. Маймун чечаги истеъмолдан чиқиб кетгунга қадар иккала ном бир йил давомида баробар қўлланилади”, - дейилади ҳужжатда.
ЖССТ маълумотларига кўра, жорий йил бошида маймун чечаги эпидемияси бошлангач, Интернетда ва баъзи жамиятларда ирқчилик ва қораловчи фикрлар билдирилган.
ЖССТ маймун чечаги эпидемиясини халқаро аҳамиятга молик фавқулодда ҳолат сифатида тан олди, бироқ бу эпидемия хавф юқори бўлган Европадан ташқари дунёнинг барча минтақалари учун ўртача хавф туғдиришини таъкидлади.
Маймун чечаги камдан-кам учрайдиган вирусли инфекция бўлиб, у одамлар орасида ҳам юқиши мумкин. Бу одатда енгил касалланиш бўлиб, кўпчилик бир неча ҳафта ичида тузалиб кетади, аммо баъзиларида асоратлар пайдо бўлиши мумкин. Маймун чечагининг дастлабки белгиларига иситма, бош оғриғи, мушак оғриғи, бел оғриғи, шишган лимфа тугунлари, титроқ ва чарчоқ киради. Кўпинча юздан бошланиб, тананинг қолган қисмларига тарқалувчи тошма пайдо бўлиши мумкин.
Global Wealth Databook ва Bloomberg томонидан дунёда аҳолисининг катта қисми миллионерлардан иборат бўлган давлатлар рўйхати эълон қилинди. Ўзбекистон бу рўйхатга киритилмади.
Бу ҳақда Трамп NBC News телеканалига берган интервьюсида маълум қилган ва АҚШ, НАТО ҳамда Украина ўртасидаги янги ҳарбий ёрдам келишувининг тафсилотлари билан ўртоқлашган.
АҚШнинг президенти Дональд Трамп 2024 йилдаги ҳомийлар йиғилишида сўзлаб, Россия президенти Владимир Путинни Украинага ҳужум қилмаслик учун Москвага бомба ташлаш билан таҳдид қилганини маълум қилди.
БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА) маълум қилишича, Ғаза секторида тахминан 50 минг ҳомиладор ва эмизикли аёл бир неча кундан бери овқатга етиб бормай, жуда оғир шароитда яшамоқда.
Россия президенти Владимир Путин Роман Старовойтни транспорт вазири лавозимидан озод қилгач, у ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фожиага нима сабаб бўлган?
Исроил томонидан қўзғатилган гуманитар инқироз, Ғазога нисбатан кучайтирилган блокада ва инсонпарвар ёрдамларнинг киришини тўсиш билан янада оғирлашмоқда.
Техасда кучли ёмғир ва Гвадалупе дарёсининг тошиб кетиши оқибатида юзага келган сув тошқини оқибатида камида 104 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади
Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.
Арманистон суди уни “ҳокимиятни эгаллаб олишга чақиришда” айблаб ДХХ қамоқхонасига жойлаштирди. Шу вақтнинг ўзида унга тегишли бўлган "Арманистон электр тармоқлари" (АЭТ) компаниясини миллийлаштириш бошланди.
Исроил оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, АҚШ расмийлари Ғазо секторида отишмаларни тўхтатиш ва асирларни алмашиш бўйича келишувга эришиш мақсадида Исроилга босим ўтказишга тайёрланмоқда.