Маст ҳайдовчи йўл-транспорт ҳодисаси содир этди

Маст ҳайдовчи йўл-транспорт ҳодисаси содир этди

"Бобур" маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 1979 йил туғилган А.Б. “Нексия” русумли автомашинасини маст ҳолатда бошқариб кетаётиб рул бошқарувини йўқотган.

Натижада автоулов ағдарилиб кетган.

Ҳайдовчи туман тиббиёт бирлашмаси жонлантириш бўлимига бош мия, ўнг елка, ўнг сон, ўнг болдир соҳаси синиши ташхислари билан ётқизилган.

Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари давом этмоқда.

Жиззах вилояти ИИБ Ахборот хизмати


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!