Масжидун Набавийда 40 йилдан буён илк бор Қуръон мусобақаси ўтказилади

Масжидун Набавийда 40 йилдан буён илк бор Қуръон мусобақаси ўтказилади

Келаси ой Масжидун Набавий Қуръон ҳифзи, тиловати ва тафсири йўналишларида халқаро мусобақа бўлиб ўтади. Унда 82 давлатдан 115 киши иштирок этади.

Бу мусобақа Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг масжидларида 40 йилдан бери биринчи бор ўтказиляпти.

Саудия расмий ОАВ берган маълумотга кўра, Қуръон ҳифзи, тиловати ва тафсири йўналишлари бўйича қирол Абдул Азиз танлови 26 муҳаррамда (6 октябрь) бошланиб, сафар ойининг биринчи кунигача (11 октябрь) давом этади.

Қиролликнинг Исломий ишлар, даъват ва иршод вазири Абдул Латиф ибн Абдул Азизнинг сўзларига кўра, мусулмонларни Қуръон тиловатига, ҳифзига, уни тадаббур қилишга, тафсирига ва иймоний покланишга шижоатлантиради.

Вазирнинг сўзларига кўра, меҳмонларни кутиб олиш учун барча ишлар якунланган.

Мусобақа тўрт йўналишда бўлиб ўтади:

Қуръонни тўлиқ ёдлаганлик ва унинг тафсир (18 иштирокчи);

Қуръонни тўлиқ ёдлаганлик (45 иштирокчи);

Қуръондан кетма-кет 20 жуз ёдлаганлик (28 иштирокчи);

Қуръондан 5 жуз ёдлаганлик (24 иштирокчи).

Охирги йўналишда мусулмонлари сони оз бўлган мамлакатлар учун хосдир.

Manba: azon. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!