Масжидул Ҳарам ичида «Haram Emergency Center 1» очилди

Масжидул Ҳарам ичида «Haram Emergency Center 1» очилди

Саудия Арабистонининг Макка шаҳридаги Масжидул Ҳарам ичида «Haram Emergency Center 1» деб номланган тез тиббий ёрдам хизмати маркази очилди.  

Бу ҳақда theislamicinformation.com манбаси хабар берди. Шошилинч тиббий ёрдам маркази барча зиёратчилар ва ташриф буюрувчиларга йил давомида ҳафтада 24 соат соғлиқни сақлаш хизматларини тақдим этиб боради.

Тез тиббий ёрдам марказида Масжидул Ҳарам ичидаги ҳар қандай фавқулодда вазиятни бартараф этиш учун барча юқори сифатли тиббий жиҳозлар мавжуд.

Инглиз тилидан таржимон Низомиддин Муҳаммад


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!