Машина учун ота бир кунда 2 йиллик алимент пулларини тўлаб берди

Машина учун ота бир кунда 2 йиллик алимент пулларини тўлаб берди

Бу дунёда турфа инсонлар, турфа тақдирлар бор. Бир умрга бахтли яшашни ният қилиб турмуш қурган жуфтлик ажрашиб кетади. Бунга сабаблар турлича, аммо оилада эркак киши оталик масъулиятини унутмаслиги лозим.

Фуқаро Ҳ.Рўзиқулов ҳам 09.02.2017 йилда Шаҳрисабз туманлараро судининг қарорига кўра, даъвогар С.Жўраева фойдасига алимент пуллари ундириш белгиланган бўлса-да, ота алимент тўлашдан бўйин товлаб келган. Бу ҳақда aniq.uz нинг ишончли манбаси хабар берди.

2019 йилнинг 8 февраль куни қарздорга тегишли DАMAS автомобили Бюронинг Шаҳрисабз туман бўлими ходимлари томонидан хатланди.

Шундан сўнг фуқаро 9 февраль куни алиментдан бўлган жами 8 млн 752 минг 892 сўм қарзини тўлаб берди ва автомашина ўз эгасига қайтарилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!