Француз миллиардери ва сиёсатчиси Оливе Дассо 7 март куни юз берган авиаҳалокат қурбони бўлди. Франция президенти Эммануэл Макрон Дассонинг ўлимини катта йўқотиш деб атади.
Ҳалокат маҳаллий вақт билан соат 18да Калвадос департаментидаги Довил шаҳри яқинида юз берган. Бортида 69 ёшли миллиардер бўлган AS350 Squirrel хусусий вертолёти ҳавога кўтарилиш вақтида ҳалокатга учраган. Воқеа оқибатида учувчи ҳам ҳалок бўлган.
Дассонинг ўлими муносабати билан Франция президенти Эммануэл Макрон ҳамдардлик билдирган.
“Оливе Дассо Францияни яхши кўрарди. Ўз соҳасининг етакчиси, қонун чиқарувчи, захирадаги зобит – у ҳаёти давомида давлатимизга хизмат қилиш ва уни қадрлашдан ҳеч тўхтамаган. Унинг кутилмаган ўлими – катта йўқотишдир”, деб ҳамдардлик билдирган Макрон Twitter’да.
Дассо Франция “Республикачилар” партияси аъзоси бўлган. У Франциядаги энг обрўли депутатлардан бири ҳисобланган.
Оливе Дассо Dassault Aviation авиакомпанияси асосчиси Марсел Дассонинг набираси ҳисобланади. Компания бизнес-жетлар, Rafale ҳарбий самолётлари ишлаб чиқаради, сунъий йўлдошлар ишлаб чиқиш, самолётларга хизмат кўрсатиш билан шуғулланади. Дассо оиласига қарашли Dassault Group гуруҳи шунингдек Франциянинг нуфузли нашрларидан бири Figaro’га эгалик қилади.
Оливе Дассонинг бойлиги 7,3 млрд долларга баҳоланган. У Forbes Real-Time рейтингида 361-ўринни эгаллаган. Дассо компания директорлар кенгашидан сиёсий фаолияти сабабли кетган.
Авиаҳалокат сабаблари ҳозирча номаълум. Полиция ушбу иш бўйича тергов бошлаган.
Global Wealth Databook ва Bloomberg томонидан дунёда аҳолисининг катта қисми миллионерлардан иборат бўлган давлатлар рўйхати эълон қилинди. Ўзбекистон бу рўйхатга киритилмади.
Ўзбекистонлик аралаш яккакураш устаси Саидёқуб Қаҳрамонов таэквондо WT бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, икки карра Олимпия ўйинлари ғолиби Улуғбек Рашитов ҳақида фикр билдирди.
Сиёсатчи таъкидлашича, агар бу ракеталар Россияга ҳужум қилиш учун ишлатилса, Москва буни Германиянинг уруш ҳаракатларида бевосита иштироки деб баҳолайди
Бу ҳақда Трамп NBC News телеканалига берган интервьюсида маълум қилган ва АҚШ, НАТО ҳамда Украина ўртасидаги янги ҳарбий ёрдам келишувининг тафсилотлари билан ўртоқлашган.
АҚШнинг президенти Дональд Трамп 2024 йилдаги ҳомийлар йиғилишида сўзлаб, Россия президенти Владимир Путинни Украинага ҳужум қилмаслик учун Москвага бомба ташлаш билан таҳдид қилганини маълум қилди.
БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА) маълум қилишича, Ғаза секторида тахминан 50 минг ҳомиладор ва эмизикли аёл бир неча кундан бери овқатга етиб бормай, жуда оғир шароитда яшамоқда.
Россия президенти Владимир Путин Роман Старовойтни транспорт вазири лавозимидан озод қилгач, у ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фожиага нима сабаб бўлган?
Исроил томонидан қўзғатилган гуманитар инқироз, Ғазога нисбатан кучайтирилган блокада ва инсонпарвар ёрдамларнинг киришини тўсиш билан янада оғирлашмоқда.
Техасда кучли ёмғир ва Гвадалупе дарёсининг тошиб кетиши оқибатида юзага келган сув тошқини оқибатида камида 104 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади