Марсда кислород ҳосил қилиш усули ишлаб чиқилди

Марсда кислород ҳосил қилиш усули ишлаб чиқилди

Сунъий интеллектга эга робот-“кимёгар” Марсда кислород ишлаб чиқариш учун ишлатилиши мумкин бўлган бирикмаларни синтез қилди.

Тажрибани Хитой фан ва технология университети олимлари амалга оширди.

Яқинда Марсда муз конлари мавжудлиги маълум бўлди. Тадқиқотчилар ундан кислород ишлаб чиқариш учун хомашё сифатида фойдаланиш мумкинлигини таклиф қилишди. Бу бошқа сайёраларни ўрганиш бўйича келажакдаги миссиялар учун муҳим аҳамиятга эга.

Олимлар Марс метеоритларидан катализаторларини автоматик равишда синтез қила оладиган ва оптималлаштира оладиган робот ишлаб чиқишди. Иш бир неча босқичда амалга оширилади.

Дастлабки босқичда робот лазерли спектроскопия ёрдамида Марс рудаларини таҳлил қилади. Кейин у рудани қайта ишлайди: уни тортиб олади, эритмалар тайёрлайди ва қаттиқ моддаларни суюқликдан ажратади.

Олинган металл гидроксидлари электрод олиш учун махсус елим билан ишлов берилади ва сунъий интеллект ҳисоблаш тизимига синов учун юборилади. Тизим турли хил нисбатдаги элементларнинг 30 мингтагача бирикмаларини синаб кўришга қодир.

Ишнинг якуний босқичи доирасида сунъий интеллект турли элементар таркибга эга катализаторлар фаоллигини башорат қилади ва кислород ҳосил қилиш реакцияси учун зарур бўлган оптимал комбинацияни танлайди, деб хабар беради mir24.tv.

“Айни дамда сунъий интеллектга эга робот минус 37 даража ҳароратда кислородни узлуксиз ишлаб чиқара оладиган катализаторни ишлаб чиқди”, дейди олимлар.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!