Марказий ҳарбий округдаги “Каттақўрғон” полигонида доимий жанговар шайликдаги ҳарбий қисм шахсий таркиби билан катта масштабдаги амалий отиш машғулоти ўтказилди. Бу ҳақда Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати маълум қилди.
Кўргазмали амалий машғулотда Самарқанд, Жиззах ҳамда Навоий гарнизонидаги ҳарбий қисм командирлари ва уларнинг ўринбосарлари, батальон ва взвод командирлари иштирок этди. Ҳарбий округ қўмондонлиги томонидан ташкил этилган ушбу намунадаги машғулот босқичма-босқич ҳарбий қисмлар поғонасида тизимли равишда йўлга қўйилади.
Янгича тизимдаги отиш машқларида 40 дан ортиқ ўқув жойларида бир вақтнинг ўзида барча мутахассисликлар бўйича амалий машғулотлар бажарилди.
Шунингдек, отишга тайёргарлик кўриш позициялари, ўқнинг учишига таъсир кўрсатувчи омиллар (шамол, порох заряди, ҳаво ҳарорати ва бошқалар) формулалар ва қуролларни тавсифи акс этган плакатлар, ёзги синф хоналаридаги дарслар аскарларни амалиётгача бўлган тайёгарлигини мустаҳкамлашга хизмат қилди.
Нишонларни барчаси яксон этилди. Снайпер, Т-72 жанговар танки экипажи ҳамда Д-30 артиллерия қуроли мўлжалчи ва ўқловчиларининг биринчи зарбаданоқ мувафақиятлари қўмондонлик томонидан алоҳида эътироф этилди.
Маълумот ўрнида, “Каттақўрғон” полигони ҳудуди ва салмоғи жиҳатидан Ўзбекистондаги энг катта дала ўқув майдони ҳисобланди. Бу ерда биринчи маротаба отиш тайёргарлигидан катта масштабдаги машғулот ўтказилмоқда.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Наврўз умумхалқ байрами ва муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш арафасида халқимизга хос эзгулик, меҳр-оқибат, бағрикенглик, кечиримли бўлиш каби олижаноб фазилатларни намоён этган ҳолда ҳамда давлатимиз томонидан олиб борилаётган инсонпарварлик сиёсатининг амалий тасдиғи сифатида “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонни имзолади.
Электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлик ҳолати бўйича расмийлаштирилган далолатнома юзасидан ҳисобланган жами 1,8 млрд сўм жарима суммасини 210 млн сўмга тушириб бериш эвазига 10 минг АҚШ доллари талаб қилади.
Терговчиларнинг сўзларига кўра, ҳибсга олинган шахснинг кўрсатмалари билан тасдиқланганидек, у жасадни вақтинча балконда яширган, ўзига хос ҳидни қўшниларига каптар боқиш орқали боғлаган, шундан сўнг қолдиқларни маиший чиқиндиларни йиғиш тизими орқали йўқ қилган.
Аёл Туркия фуқароси бўлган шахс билан шаръий никоҳ асосида турмуш қурган, бироқ ушбу никоҳ расмий тартибда қайд этилмаган. Никоҳ маросими Наманган вилоятининг Чуст туманида ўтказилган.
Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси Крейг Мюррейнинг айтишича, АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши ҳарбий операцияси тўлиқ муваффақиятсизликка учраган.
Буюк Британия бош вазири Кир Стармер Politico нашрига берган интервьюсида Эрон томонидан тўсиб қўйилган Ҳўрмуз бўғозини очиш осон бўлмаслигини маълум қилди.