Марказий банк раиси: «Янги таҳрирдаги валютани тартибга солиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини тўлиқ тайёрладик»

Марказий банк раиси: «Янги таҳрирдаги валютани тартибга солиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини тўлиқ тайёрладик»

Ўзбекистонда ўтмишда инвесторлар даромадларининг репатриацияси билан боғлиқ муаммолар мавжуд эди, аммо ҳозир улар тўлиқ ҳал қилинди. Бу ҳақда Қозоғистон молиячиларининг VIII кенгашида Марказий банк бошқаруви раиси Мамаризо Нурмуратов сўзга чиқди, деб хабар беради "daryo.uz" «Spot»га таяниб.

Ўзбекистонда инвесторларнинг ҳуқуқлари масаласи бўйича Қозоғистон Миллий банки раиси Данияр Акишев Мамаризо Нурмуратовга савол берди:

«Агар Қозоғистонда ишлашни хоҳлайдиган Ўзбекистон ёки Қирғизистоннинг бирон бир банки талабларга жавоб берадиган бўлса, қонунлар даражасида ҳеч қандай чекловлар йўқ. Биз молиявий бозорларимизнинг икки томонлама ҳаракатини қўллаб-қувватлаймиз. Аммо шунга қарамай, аниқроқ саволлар беришни хоҳлардим. Ҳозир вазият қандай? Масалан, валютани тартибга солиш тўғрисидаги қонун билан. У қачон қабул қилинади? Валютани репатриация (қайтариб бериш) қилиш қанчалик қийин?».

Марказий банк раҳбари репатриация билан боғлиқ муаммолар бўлганлигини тан олди:

«Энди мен ишонч билан айтишим мумкинки, инвесторлар даромадларининг репатриацияси (қайтарилиши) билан боғлиқ масалалар бутунлай йўқ қилинди. Валюта бозорини амалга оширишни бошлаганимизда, даромадларни қайтариб бериш масаласи бўйича катта миқдордаги талабга жавоб бермаган эдик. Биз бу масалани йирик сармоядорлар билан муҳокама қилдик», — деди Нурмуратов.

Унинг сўзларига кўра, валюта бозоридан қарийб 800 миллион доллар репатриация билан боғлиқ хорижий маҳсулотларга бўлган талабни қондиришга қаратилган.

«Янги таҳрирдаги валютани тартибга солиш тўғрисидаги қонунга келсак, ҳозирда халқаро молиявий институтларга, хусусан, Халқаро валюта жамғармаси, Жаҳон банки ва бошқаларга камчиликларни қайд этишлари учун юборилган қонун лойиҳасини тўлиқ тайёрладик», — деди Нурматов.

У келгуси йилнинг биринчи ярмида мамлакатда банк фаолиятига доир учта қонун қабул қилинишини таъкидлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!