Марказий банк олтин ва кумуш тангаларнинг янги нархларини белгилади

Марказий банк олтин ва кумуш тангаларнинг янги нархларини белгилади

1994-2009 йилларда 2 турдаги олтин ва 14 турдаги кумуш тангалар ишлаб чиқарилган. Бу тангалар 999,9 пробадаги металлдан ясалган ва 31,1 грамм оғирликка эга бўлиб, сотувга қўйилган. Сотувга қўйилган умумий тангаларнинг сони — 1900 та олтин ва 6900 та кумуш.

Марказий банк бу тангаларнинг янги нархини белгилади. Унга кўра, энди олтин тангаларнинг нархи 12 млн 800 минг сўм (олдин 12 млн 700 минг сўм), кумушники эса 241 минг сўм (олдин 239 минг сўм) қилиб белгиланди.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!