“Манчестер Юнайтед” мухлислари Моуриньога қарши исён кўтаришди (фото)
Кеча Англия чемпионати навбатдаги турида “Манчестер Юнайтед” “Вест Хэм”га қарши майдонга тушди ва 1:3 ҳисобида мағлубиятга учради.
Бу “қизил иблислар”нинг жорий мавсумда 7 та учрашувдаги 3-мағлубиятидир. Жамоа айни дамда 10 очко жамғариб, 10-ўринда бормоқда. Табиийки, кечаги мағлубият “Манчестер Юнайтед” мухлисларининг сабр косасини тўлдирди. Ортиқ чидаб тура олмаган ишқибозлар Моуриньога қарши исён кўтаришди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).